Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Ўзбекистон ва Беларусь масаҳатлашувлар дастурини имзолади

© МИД УзбекистанаМеждународная конференция по Афганистану
Международная конференция по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқандда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари анжумани доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари ўртасида масаҳатлашувлар дастурини имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Самарқандда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари анжумани доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

“Учрашувимиз чоғида вазирликларимиз ўртасида 2023-2024 - йилларга мўлжалланган масаҳатлашувлар дастурини имзоладик”, - деб ёзади Саидов.

Ҳужжат кенг кўламли ҳамкорлик масалаларини қамраб олгани билан эътиборга молик. Бугун Минскда Ўзбек маданияти кунлари ҳам бошланди.
Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақи ҳам Самарқандга келган, лекин у фақат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.
Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0