Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Бугун МДҲ ташқи ишлар вазирлари қандай масалаларни муҳокама қилади — кун тартиби

© Sputnik/Зафар ХалиловКонгресс-центр в Самарканде.
Конгресс-центр в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, Беларусь, Россия вакиллари иштирок этади.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Учрашув иштирокчилари орасида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев бор.
Кун тартиби лойиҳасида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли йўналишларини қамраб олувчи 11 та масала ўрин олган.
Учрашув иштирокчилари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиши, МДҲ форматидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Вазирлар МДҲ доирасидаги кўп босқичли ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ва 2022 йилда Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги шерикликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш якунларини сарҳисоб қилиш ниятида.
Улар вужудга келаётган геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам, унинг чегаралари периметри бўйлаб ҳам хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни режалаштирган.
Кутилганидек, йиғилиш якунлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида тегишли қарорлар қабул қилинади. Хусусан, Россия Халқлар дўстлиги университетига журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича МДҲ таянч ташкилоти мақомини бериш режалаштирилмоқда.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланган бир қатор ҳужжатлар кейинчалик МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 8 июндаги ёки МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг жорий йил 13 октябрдаги мажлисига тасдиқлаш учун киритилади.
Янгиликлар лентаси
0