Байден қўшиқчи Леди Гагани Оқ уйда масъул лавозимга тайинлади

© AP Photo / Evan AgostiniЛеди Гага
Леди Гага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Америка президенти қўшиқчи Леди Гагани Оқ уй санъат ва маданият қўмитаси ҳамраиси этиб тайинлади.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден қўшиқчи Леди Гагани Оқ уй санъат ва маданият қўмитаси ҳамраиси этиб тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости америка администрациясига таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, Гага 13 та "Грэмми" мукофоти соҳиби бўлиб, бу уни "тарихдаги тижорат соҳасида энг муваффақиятли аёл мусиқачилардан бирига айлантирди".
Оқ уй, шунингдек, у "Forbes" журнали дунёнинг энг нуфузли аёллари рўйхатига, шунингдек, "Time" журнали талқинига кўра дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритилганини эслатди.
Бундан ташқари, Байден америкалик продюсер Брюс Коэнни ушбу қўмитанинг яна бир ҳамраиси этиб тайинлади.
Маданият ва санъат қўмитаси 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси Оқ уйга маданият сиёсати бўйича тавсиялар беришдан иборат. У "санъат ва гуманитар фанларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини кўрсатган" таниқли санъаткорлар, олимлар ва хайриячилардан иборат. Ушбу қўмита аъзолари шахсан АҚШ президенти томонидан тайинланади.
Янгиликлар лентаси
0