https://sputniknews.uz/20230414/haydovchilik-guvohnomasi-onlayn-rasmiylashtirish-33914582.html
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш тартиби жорий этилади
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш тартиби жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини 15 апрелдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.
2023-04-14T09:21+0500
2023-04-14T09:21+0500
2023-04-14T10:50+0500
жамият
ўзбекистон
ҳайдовчилик гувоҳномаси
ягона интерактив давлат хизматлари портали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_77c0b3840111dfe082724e1c71255080.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz (ЯИДХП) орқали ҳам расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бу Ҳукумат томонидан қабул қилинган 152-сонли қарорда назарда тутилган.Бунда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади. Агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади.Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар 24 соат давомида қабул қилинади. Бунда ариза берувчилар ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар мурожаат юборишлари мумкин бўлади. Янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_440702b6fb110b8e7e62589aef4390da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси права олиш онлайн
ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси права олиш онлайн
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш тартиби жорий этилади
09:21 14.04.2023 (янгиланди: 10:50 14.04.2023) Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини 15 апрелдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz (ЯИДХП) орқали ҳам расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бу Ҳукумат томонидан қабул қилинган 152-сонли қарорда
назарда тутилган. Қарорга кўра, 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади.
Агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар 24 соат давомида қабул қилинади.
Бунда ариза берувчилар ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар мурожаат юборишлари мумкин бўлади.
Янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.
2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.