https://sputniknews.uz/20230414/garb-mdh-lavrov-33939286.html
Ғарбнинг Россия ҳамкорларига босим ўтказишдаги безбетлиги ҳаддан ошиб кетмоқда - Лавров
Ғарбнинг Россия ҳамкорларига босим ўтказишдаги безбетлиги ҳаддан ошиб кетмоқда - Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Ғарбнинг Россия ҳамкорларига босим ўтказишдаги безбетлиги ҳаддан ошиб кетмоқда - Лавров
2023-04-14T15:29+0500
2023-04-14T15:29+0500
2023-04-14T15:52+0500
самарқанд — 2023
сергей лавров
ғарб
россия
мдҳ тивк самарқанд кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33885499_0:0:2747:1546_1920x0_80_0_0_0114ed7be406d3d1f260796e4d8bcadf.jpg
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия ҳамкорларига босим ўтказаётган, уларни Москва билан ҳамкорликдан воз кечишга мажбурлаётган Ғарбнинг безбетлиги барча чегаралардан ошиб кетмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.“Ғарб вакилларининг безбетлиги, Европа Иттифоқи делегатларидан ташқари, санкциялар муаммолари учун масъул бўлган америкаликлар ҳам бу ерга келишмоқда – бу безбетлик, албатта, барча чегаралардан ошиб кетмоқда. Бундай босим, таҳдидларга дучор бўлаётган давлатлар мустақиллигига мутлақо ҳурматсизлик сифатида қабул қилинмоқда”, - деди Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.Маълумот учун, бугун Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ҳамда МДҲ раҳбарияти делегациялари иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Мажлис кун тартибидан МДҲ форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи сиёсатни ўзаро мувофиқлаштириш, Ҳамдўстлик давлатлари ва унинг чегаралари бўйлаб хавфсизликни таъминлаш масалалари ўрин олди. Йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор, дастур ва шартномалар имзоланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33885499_87:0:2498:1808_1920x0_80_0_0_9edbcd96fa609fc5e4d5b6d79b5f7b4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарб россия лавров
Ғарбнинг Россия ҳамкорларига босим ўтказишдаги безбетлиги ҳаддан ошиб кетмоқда - Лавров
15:29 14.04.2023 (янгиланди: 15:52 14.04.2023) Ташқи ишлар вазири Лавров: Ғарбнинг россиялик ҳамкорларга босим ўтказишдаги безбетлиги ҳаддан ошиб кетмоқда.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия ҳамкорларига босим ўтказаётган, уларни Москва билан ҳамкорликдан воз кечишга мажбурлаётган Ғарбнинг безбетлиги барча чегаралардан ошиб кетмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ғарб вакилларининг безбетлиги, Европа Иттифоқи делегатларидан ташқари, санкциялар муаммолари учун масъул бўлган америкаликлар ҳам бу ерга келишмоқда – бу безбетлик, албатта, барча чегаралардан ошиб кетмоқда. Бундай босим, таҳдидларга дучор бўлаётган давлатлар мустақиллигига мутлақо ҳурматсизлик сифатида қабул қилинмоқда”, - деди Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Маълумот учун, бугун Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ҳамда МДҲ раҳбарияти делегациялари иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибидан МДҲ форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи сиёсатни ўзаро мувофиқлаштириш, Ҳамдўстлик давлатлари ва унинг чегаралари бўйлаб хавфсизликни таъминлаш масалалари ўрин олди. Йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор, дастур ва шартномалар имзоланди.