https://sputniknews.uz/20230414/baxtiyor-saidov-33924899.html
"Бундан ҳам кўпроқ бирлашсак, олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз" — Бахтиёр Саидов
"Бундан ҳам кўпроқ бирлашсак, олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз" — Бахтиёр Саидов
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов ўзининг кириш сўзида мазкур йиғилиш иштирокчилари олдида турган катта вазифаларга тўхталиб ўтди. 14.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-14T12:06+0500
2023-04-14T12:06+0500
2023-04-14T13:41+0500
самарқанд — 2023
ўзбекистон
мдҳ тивк самарқанд кенгаши
самарқанд
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33922343_0:86:1616:995_1920x0_80_0_0_3827d7633d6b8f9d1015223c51d4a004.jpg
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон президентининг табрик сўзларини етказди.Бахтиёр Саидов ўзининг кириш сўзида мазкур йиғилиш иштирокчилари олдида турган катта вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, у белгиланган мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар идоралари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби иштирок этмоқда.Саммит кун тартибига Ҳамдўстлик маконидаги ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўнга яқин масала киритилган.Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги СССР парчаланганидан сўнг 1991 йил декабрида ташкил топган. Ҳамдўстликнинг асосчилари Россия, Беларусь ва Украина эди. Халқаро уюшмага Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам киради.2023 йилда МДҲга Қирғизистон раислик қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33922343_88:0:1528:1080_1920x0_80_0_0_19c375d6639a80d1be0e3310f151dded.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, самарқанд, бахтиёр саидов
ўзбекистон, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, самарқанд, бахтиёр саидов
"Бундан ҳам кўпроқ бирлашсак, олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз" — Бахтиёр Саидов
12:06 14.04.2023 (янгиланди: 13:41 14.04.2023) Бахтиёр Саидов ўзининг кириш сўзида мазкур йиғилиш иштирокчилари олдида турган катта вазифаларга тўхталиб ўтди.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон президентининг табрик сўзларини етказди.
Бахтиёр Саидов ўзининг кириш сўзида мазкур йиғилиш иштирокчилари олдида турган катта вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, у белгиланган мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
“Бизнинг учрашувимиз МДҲ доирасида 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган муҳим тадбирлар дастурини очади, улар жуда воқеаларга бой бўлади. Олдимизда катта вазифалар турибди, саъй-ҳаракатларимизни янада бирлаштириб, ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз”, — деди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар идоралари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби иштирок этмоқда.
Саммит кун тартибига Ҳамдўстлик маконидаги ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўнга яқин масала киритилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги СССР парчаланганидан сўнг 1991 йил декабрида ташкил топган. Ҳамдўстликнинг асосчилари Россия, Беларусь ва Украина эди. Халқаро уюшмага Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам киради.
2023 йилда МДҲга Қирғизистон раислик қилади.