https://sputniknews.uz/20230413/shahrisabz-hunarmand-mikromarkaz-33897862.html
Шаҳрисабзда ҳунарманд микромаркази ишга тушди — фото
Шаҳрисабзда ҳунарманд микромаркази ишга тушди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Ҳунарманд микромарказида жами 50 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунар ўрганмоқда. Келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам микромарказлар ва савдо уйлари очиш режалаштирилган.
2023-04-13T18:20+0500
2023-04-13T18:20+0500
2023-04-13T18:20+0500
жамият
ўзбекистон
шаҳрисабз
ҳунармандлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33896988_0:93:1280:813_1920x0_80_0_0_1a14181e2711efe4e7d232978f083bac.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Ҳунарманд микромаркази” ишга тушди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Республика ҳунарманд уюшмаси маълум қилди.Қайд этилишича, Кулолчилик маҳалласида жойлашган 4 та бўш турган бино электрон аукцион орқали ҳунармандларга ижара ҳуқуқи асосида берилди.Марказда шогирдларга миллий каштачилик, дўппидозлик, сўзана тикиш, тикувчиликнинг бошқа турлари, попирчилик, дизайн, балдоқ ясаш, зардўзлик каби ҳунарлар ўргатилмоқда.Микромарказда уста ҳунармандлар учун 25-30 нафардан шогирд тайёрлаш бўйича талаблар ҳам қўйилган. Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳар "Ҳунарманд" бошқармаси ташаббуси билан “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳудуддаги 30 дан ортиқ ҳунармандларга 300 нафар шогирдлар бириктирилган.Айтилишича, келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам микромарказлар ва савдо уйларини очиш режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33896988_37:0:1244:905_1920x0_80_0_0_201fee816d9a01415d514a04a3f33a86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қашқадарё ҳунармандлар
ўзбекистон қашқадарё ҳунармандлар
Шаҳрисабзда ҳунарманд микромаркази ишга тушди — фото
Ҳунарманд микромарказида жами 50 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунар ўрганмоқда. Келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам микромарказлар ва савдо уйлари очиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Ҳунарманд микромаркази” ишга тушди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Республика ҳунарманд уюшмаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Кулолчилик маҳалласида жойлашган 4 та бўш турган бино электрон аукцион орқали ҳунармандларга ижара ҳуқуқи асосида берилди.
“Микромарказда жами 50 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунар ўрганиб, иш билан таъминланмоқда. Қувонарлиси, микромарказ ишга тушган жой шаҳарнинг тарихий қисми бўлиб, кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилади”, - деди Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова.
Марказда шогирдларга миллий каштачилик, дўппидозлик, сўзана тикиш, тикувчиликнинг бошқа турлари, попирчилик, дизайн, балдоқ ясаш, зардўзлик каби ҳунарлар ўргатилмоқда.
Микромарказда уста ҳунармандлар учун 25-30 нафардан шогирд тайёрлаш бўйича талаблар ҳам қўйилган. Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳар "Ҳунарманд" бошқармаси ташаббуси билан “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳудуддаги 30 дан ортиқ ҳунармандларга 300 нафар шогирдлар бириктирилган.
Айтилишича, келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам микромарказлар ва савдо уйларини очиш режалаштирилган.