https://sputniknews.uz/20230413/rossiya-va-xitoy-tashqi-ishlar-vazirlari-ikki-tomonlama-uchrashuvi-bolib-otdi-33890017.html
Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари икки томонлама учрашуви қандай ўтди
Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари икки томонлама учрашуви қандай ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат вазирлари халқаро кун тартибидаги барча масалалар бўйича позицияларнинг юқори даражада яқин ва мослигини қайд этишди. 13.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-13T15:17+0500
2023-04-13T15:17+0500
2023-04-13T15:39+0500
самарқанд — 2023
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани
афғонистон
ўзбекистон тив
россия тив
сергей лавров
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33885269_0:0:1125:634_1920x0_80_0_0_7787e6935d58654a9499aea4f6694698.jpg
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви самимий ва конструктив руҳда ўтди. Учрашув Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги қатор долзарб масалалар, жумладан, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, Евроосиё маконидаги интеграция жараёнлари кўриб чиқилди. Томонлар Украина ва унинг атрофидаги ҳозирги вазиятга баҳо беришди.Вазирлар икки давлат иштирокидаги БМТ, ШҲТ, БРИКС ва бошқа ташкилотлар, жумладан, Евроосиё қитъасидаги интеграция жараёнлари доирасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда.Тадбир давомида иштирокчи давлатлар афғон муаммоси бўйича позицияларини солиштиришни режалаштирмоқда. Хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Кун тартибига, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий провинциясидаги Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди. Анхуй шаҳрида бўлиб ўтди, шундан сўнг томонларнинг қўшма баёноти ва Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлаш бўйича “Тунси ташаббуси” қабул қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33885269_73:0:1073:750_1920x0_80_0_0_53003fe850b49c7b75c43a60a1f1833c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани, афғонистон, ўзбекистон тив, россия тив, сергей лавров, бахтиёр саидов
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани, афғонистон, ўзбекистон тив, россия тив, сергей лавров, бахтиёр саидов
Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари икки томонлама учрашуви қандай ўтди
15:17 13.04.2023 (янгиланди: 15:39 13.04.2023) Икки давлат вазирлари халқаро кун тартибидаги барча масалалар бўйича позицияларнинг юқори даражада яқин ва мослигини қайд этишди.
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви самимий ва конструктив руҳда ўтди. Учрашув Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги қатор долзарб масалалар, жумладан, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, Евроосиё маконидаги интеграция жараёнлари кўриб чиқилди. Томонлар Украина ва унинг атрофидаги ҳозирги вазиятга баҳо беришди.
Вазирлар икки давлат иштирокидаги БМТ, ШҲТ, БРИКС ва бошқа ташкилотлар, жумладан, Евроосиё қитъасидаги интеграция жараёнлари доирасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
"Россия ва Хитой вазирлари барча масалалар бўйича позицияларнинг юқори даражада яқинлиги ва мослигини қайд этдилар. Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш, шантаж ва таҳдидлар орқали бир томонлама ёндашувларни жорий этишга, халқаро муносабатларни демократлаштиришга қарши чиқишга уринишлар бир овоздан рад этилди. Учрашув ҳар доимгидек ўзаро ишонч, самимийлик ва конструктив руҳда ўтди", - дейилади Россия ТИВ хабарида.
Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида иштирокчи давлатлар афғон муаммоси бўйича позицияларини солиштиришни режалаштирмоқда. Хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кун тартибига, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий провинциясидаги Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди. Анхуй шаҳрида бўлиб ўтди, шундан сўнг томонларнинг қўшма баёноти ва Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлаш бўйича “Тунси ташаббуси” қабул қилинди.