https://sputniknews.uz/20230413/qurilish-pudrat-uylar-kredit-33890579.html
Қурилиш-пудрат ташкилотларига уйларнинг ҳар битта қавати учун кредит олиш ҳуқуқи берилди
Қурилиш-пудрат ташкилотларига уйларнинг ҳар битта қавати учун кредит олиш ҳуқуқи берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди.
2023-04-13T16:41+0500
2023-04-13T16:41+0500
2023-04-13T16:41+0500
ўзбекистон
янги фармон
уй
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25983022_0:375:2559:1814_1920x0_80_0_0_e6bb449de87dc1d83298102600a65dcc.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қурилиш-пудрат ташкилотларига уй-жойларнинг ҳар битта қавати учун кредит олиш ҳуқуқи берилди. Бу 13 апрель куни президент имзолаган фармонда назарда тутилган, дея хабар берди ЎзА.Ҳужжатга кўра, қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди.Шунингдек, банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиёти давом эттирилади.Бунда, қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби узайтирилди. Бунда, компенсация – ҳар бир уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмидан, кафиллик – 2,5 млрд сўмидан ошмаган миқдорига берилади.“Янги Ўзбекистон” ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда.Бунда 38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда.“Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25983022_0:128:2559:2047_1920x0_80_0_0_7784628aeb1a15ad4fc18be4e4e83d26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурилиш-пудрат ташкилотлари кредит
қурилиш-пудрат ташкилотлари кредит
Қурилиш-пудрат ташкилотларига уйларнинг ҳар битта қавати учун кредит олиш ҳуқуқи берилди
Қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қурилиш-пудрат ташкилотларига уй-жойларнинг ҳар битта қавати учун кредит олиш ҳуқуқи берилди. Бу 13 апрель куни президент имзолаган фармонда назарда тутилган, дея хабар берди
ЎзА. Ҳужжатга кўра, қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.
Пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди.
Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди.
Шунингдек, банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиёти давом эттирилади.
Бунда, қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби узайтирилди. Бунда, компенсация – ҳар бир уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмидан, кафиллик – 2,5 млрд сўмидан ошмаган миқдорига берилади.
2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божининг “0” ставкаси қўлланилади.
“Янги Ўзбекистон” ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда.
Бунда 38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда.
“Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда.