Аёллар футболи: Париж-2024 Олимпия ўйинлари саралаш баҳслари санаси маълум бўлди

© AP Photo / Lewis JolyЖенщина проходит мимо олимпийских колец у мэрии Парижа. Архивное фото
Женщина проходит мимо олимпийских колец у мэрии Парижа. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Париж-2024 Олимпия ўйинларига Осиё минтақасининг 2-босқич саралаш баҳслари 23 октябридан 1 ноябрига қадар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Париж-2024 Олимпия ўйинларига Осиё минтақасининг 2-босқич саралаш баҳслари октябрь ойида бошланади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига Осиё минтақасининг 2-босқич саралаш баҳслари қайси саналарда бўлиб ўтишини тасдиқлади.
Унга кўра, ушбу босқич шу йилнинг 23 октябридан 1 ноябрига қадар ўтказилади.
Унда КХДР, Япония, Австралия, Хитой, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Вьетнам, Хитой Таипейи, Таиланд, Филиппин, Ҳиндистон, Эрон термалари баҳс олиб боришади.
Иккинчи даврага қуръа ташлаш маросими 18 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0