Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси Озарбайжон билан муносабатларга қандай таъсир қилади?

© PulatovКонституция Республики Узбекистан.
Конституция Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Озарбайжонда иқтисодчилар, халқаро масалалар бўйича экспертлар ва сиёсатшунослар Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот икки мамлакат муносабатларига қандай таъсир этишини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги Конституциясини тайёрлаш жараёнида 100 дан ортиқ давлат хусусан, Озарбайжон Конституцияси ҳам ўрганилди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган давра суҳбатида маълум қилинди.
Бокуда Ўзбекистоннинг янги Конституцияси Озарбайжон билан муносабатларга таъсири юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда иқтисодчилар, халқаро масалалар бўйича экспертлар ва сиёсатшунослар конституциявий ислоҳот Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларига қандай таъсир этишини муҳокама қилишди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси маслаҳатчиси Баҳром Ғоиповнинг қайд этишича, лойиҳани тайёрлаш жараёнида 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар ва 100 дан ортиқ давлат конституциялари пухта таҳлил қилинди.
Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги Иқтисодиёт институти етакчи илмий ходими Эмин Маммадзоданинг маълум қилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлик, авваламбор, тарихий-маданий меросга асосланган.
Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида яқиндан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган муайян йўналишлар мавжуд, хусусан, логистика ва энергетика лойиҳалари.
Шундай қилиб, энергетика соҳаси икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун драйверга айланиши мумкин. Шундан сўнг бошқа жабҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш мумкин бўлади, дея қўшимча қилди у.

“Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 236 та қўшма корхона, Озарбайжонда эса 50 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон фойдасига ижобий сальдо бор”, - деди Маммадзода.

Озарбайжон ва Ўзбекистон металлургия, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириши мумкин. Бундан ташқари, икки мамлакат халқларининг фаол интеграцияси учун туризмни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга, деди иқтисодчи.
Иқтисод фанлари номзоди, Халқаро иқтисод кафедраси доценти Эмин Гариблининг сўзларига кўра, Озарбайжон билан Ўзбекистонни боғловчи асосий бўғин мамлакатлар ҳудудидан ўтувчи транспорт йўлакларидир.

"Агар тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, минг йиллар давомида бу ҳудуд айнан шу ердан ўтган транспорт йўлаклари туфайли ривожланган. Бундан ташқари, географик жойлашув, умумий иқтисодий алоқалар ва этник ўзига хослик Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий интеграцияси учун зарур шартдир", - деди у.

Қўшимча қилинишича, иқтисодий ривожланиш учун ҳар қандай мамлакат бошқалар билан интеграциялашуви керак. Озарбайжон ва Ўзбекистон каби давлатлар учун минтақавий интеграция устувор аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0