https://sputniknews.uz/20230413/ozbekiston-dala-dehqonchilik-33903714.html
Ўзбекистонда дала четларида деҳқончилик қилиш учун 100 млрд сўм йўналтирилади
Ўзбекистонда дала четларида деҳқончилик қилиш учун 100 млрд сўм йўналтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳисоб-китобларга кўра, дала четларидан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.
2023-04-13T18:57+0500
2023-04-13T18:57+0500
2023-04-13T19:12+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33902631_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_0d5b3430ade9bc138666decc74923eee.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, 60 минг гектарга яқин дала четларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Ҳисоб-китобларга кўра, бу майдонлардан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.Бу ишларни Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этади. Бунинг учун агрономлар мавсумий ишга қабул қилинади.Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Агентликка бириктирилади.Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33902631_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_014520fd10ab6cee4c23cad5cd914b2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев деҳқончилик
ўзбекистон шавкат мирзиёев деҳқончилик
Ўзбекистонда дала четларида деҳқончилик қилиш учун 100 млрд сўм йўналтирилади
18:57 13.04.2023 (янгиланди: 19:12 13.04.2023) Ҳисоб-китобларга кўра, дала четларидан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, 60 минг гектарга яқин дала четларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Ҳисоб-китобларга кўра, бу майдонлардан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.
Бу ишларни Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этади. Бунинг учун агрономлар мавсумий ишга қабул қилинади.
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Агентликка бириктирилади.
Дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.
Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.