ЕИнинг музлатилган Россия активларини қайтаришига тўғри келади — ОАВ

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе.
Флаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, музлатилган активларга тегмаслик керак, чунки бир кун келиб, можаро тугагач, уларни Россияга қайтариш керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Европа Иттифоқи музлатиб қўйилган Россия маблағлари билан Украинани тиклашга ёрдам бермоқчи, бироқ буни уддалай олмайди. Бу ҳақда РИА "Die Welt" нашри махфий ҳужжатга таянган ҳолда хабар берди, дея ёзади РИА Новости.

"Нашр этилмаган ҳужжатларга кўра, Европа комиссияси ақлли хулосага келмоқда: музлатилган активларга тегмаслик керак, чунки бир кун келиб, можаро тугагач, уларни Россияга қайтариш керак бўлади", - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, уларнинг асосий қисмини топа олмаслик алоҳида қийинчилик туғдиради.
Агар активлар аниқланган ва музлатилган бўлса ҳам, ҳеч ким уларни мусодара қила олмайди, чунки россиялик миллиардерлар жиноят содир этганлигини исботлаш керак бўлади. Европа Иттифоқи ҳар бир ишни судда кўриб чиқиши керак, бу эса йиллар талаб қилиши мумкин.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг баъзи давлатлари Белгия ва Люксембург катта миқдорда маблағларни музлатишга муваффақ бўлган. Шундай қилиб, Мальта Россия фуқароларига тегишли атиги 222 470 еврони, Греция 212 201 еврони музлатиб қўйди.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0