Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш вақти маълум бўлди

© AFP / ANVAR ILYASOVВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
19 апрель куни референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Референдумда муддатидан олдин овоз бериш иш кунлари соат 9:00, дам олиш кунлари эса соат 12:00 дан бошланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 19 апрель куни референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади. Жараён 26 апрель куни якунланади.
“Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар бўлиб ўтади”, дейди МСК котиби Худоёр Маматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциясига оид референдум 30 апрель – якшанба куни ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0