Қашқадарёда янги пиёз нави пишиб етилмоқда

Oбуна бўлиш
Пиёз уруғлари апрелнинг иккинчи ярми, майнинг биринчи ўн беш кунлигида пишиб етилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Қашқадарёда янги пиёз нави парваришланмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Қашқадарё илмий тажриба станцияси мутахассислари Кореядан келтирилган янги пиёз навларини ўтган йилнинг сентябрь ойида уруғлик учун экишган. Айни пайтда ушбу пиёз нави пишиб етилмоқда.
Бу пиёз навининг ўсув даври 110-115 кунни ташкил этади. Бундан ташқари пиёзбоши эти оқ, юпқа ҳамда серсув ҳисобланади.
Пиёз уруғлари апрелнинг иккинчи ярми, майнинг биринчи ўн беш кунлигида пишиб етилади. Ушбу сабзавотнинг ҳар гектаридан ўртача 68-70 тонна ҳосил олиш мумкин.
Таъкидланишича, мазкур навнинг яна бир афзаллик томонларидан бири эртапишарлиги ҳамда кейинги сабзавот экинларига ерни бўшатиб беришидир.
Янгиликлар лентаси
0