Қашқадарёда оққонга чалинган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди

© FOTO Pexels / Chokniti KhongchumМедицинские исследования
Медицинские исследования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўткир лейкоз (оққон) билан хасталанган беморларни халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиёти жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Қашқадарёда илк бор оққонга чалинган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўткир лейкоз (оққон) билан хасталанган беморларни халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиётга татбиқ этилди.
Шу пайтга қадар беморларнинг оққон миеолограммаси таҳлил учун вилоятдан пойтахтга жўнатилган.

“Ҳозирда яратилган янги имкониятлар туфайли Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келтирилган намуналар ҳам Қаршидаги лабораторияда таҳлил қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, бу ерда аниқлаш қийин бўлган туғма-ирсий (орфан) касалликлар бўйича ҳам цитоморфологик текширув орқали ташхис қўйиш имконияти ҳам мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0