Парижда икки овозсиз мумтоз ўзбек фильми намойиш этилди — фото

Кинопоказ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик кино ижодкорларнинг “Мохов” ва “Бурилиш: унинг ҳуқуқи” номли икки имо-ишорали фильмлари жонли мусиқа ҳамроҳлигида намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Париждаги Араб дунёси институтида икки овозсиз мумтоз ўзбек фильми намойиш этилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Ўзбекистонлик кино ижодкорларнинг “Мохов” (1928) ва “Бурилиш: унинг ҳуқуқи” (1931) номли икки имо-ишорали фильмлари жонли мусиқа ҳамроҳлигида намойиш этилди.
Кинопоказ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Дастурнинг мусиқий раҳбари Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Аброр Зуфаров бўлди.
Кинопоказ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Тадбирда Республика кинофонди директори Элжон Аббосов ва киношунос, Фанлар академияси Санъатшунослик институти “Кино ва телевидение” бўлими мудири, санъатшунослик фанлари доктори Нигора Каримова иштирок этиб, мазкур фильмларнинг бетакрорлиги ва аҳамияти ҳамда тасвирга олиш жараёни қандай кечганлиги ҳақида сўзлаб беришди.
Кинопоказ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Кино тақдимот жамғарма томонидан ташкил этилган “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмасига бағишланган маданий-маърифий дастур доирасида ўтказилди.
Кинопоказ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Янгиликлар лентаси
0