https://sputniknews.uz/20230411/texnikum-bitiruvchilari-33768676.html
Чет тилини ўрганган техникум битирувчилари хорижга ишга юборилади
Чет тилини ўрганган техникум битирувчилари хорижга ишга юборилади
Sputnik Ўзбекистон
Вазир хорижий тилни билиш юқори даромадли иш топишда жуда муҳимлиги ҳамда хорижда ишлаб Ўзбекистонга янги тажриба билан қайтиш мумкинлигини таъкидлади.
2023-04-11T12:19+0500
2023-04-11T12:19+0500
2023-04-11T12:19+0500
жамият
техникум
хориж давлатлар
иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33767532_0:125:1250:828_1920x0_80_0_0_720704a36e1b1b4f2fe3e0bd8c3f337e.png
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Хорижий тилларни мукаммал ўрганган техникум битирувчиларини ривожланган хорижий давлатларга ишга юбориш мақсад қилинган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Aбдураҳмонов Тошкент шаҳридаги Aбу Aли ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникумида бўлиб, ўқув муассасаси фаолияти, таълим бериш жараёнлари, хусусан, ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш масаласи билан танишди.Суҳбат давомида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқи юқорилиги қайд этилди.Таъкидланишича, техникумда тил ўрганиш лаёқати юқори ва хорижда ишлаш истагини билдирган 60 нафар ўқувчи учун инглиз, немис, корейс ва рус тилларини ўқитиш бўйича курслар ташкил этилган. Вазир хорижий тилни билиш юқори даромадли иш топишда жуда муҳимлиги ҳамда хорижда ишлаб Ўзбекистонга янги тажриба билан қайтиш мумкинлигини таъкидлади.Қайд этилишича, хорижий тилларни мукаммал ўрганган техникум битирувчиларини ривожланган хорижий давлатларга ишга юбориш мақсад қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33767532_146:0:1250:828_1920x0_80_0_0_49c9a3043c2226770acd0129ef660d49.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
техникум хориж давлатлар
Чет тилини ўрганган техникум битирувчилари хорижга ишга юборилади
Вазир хорижий тилни билиш юқори даромадли иш топишда жуда муҳимлиги ҳамда хорижда ишлаб Ўзбекистонга янги тажриба билан қайтиш мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Хорижий тилларни мукаммал ўрганган техникум битирувчиларини ривожланган хорижий давлатларга ишга юбориш мақсад қилинган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Aбдураҳмонов Тошкент шаҳридаги Aбу Aли ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникумида бўлиб, ўқув муассасаси фаолияти, таълим бериш жараёнлари, хусусан, ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш масаласи билан танишди.
Суҳбат давомида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқи юқорилиги қайд этилди.
Ҳозирда ушбу техникумда 2396 нафар ўқувчи тиббиёт соҳасида билим олмоқда. Муассаса раҳбарияти томонидан ўтказилган сўровномага кўра, улардан 1600 нафари хорижий тилларни ўрганиш истагида.
Таъкидланишича, техникумда тил ўрганиш лаёқати юқори ва хорижда ишлаш истагини билдирган 60 нафар ўқувчи учун инглиз, немис, корейс ва рус тилларини ўқитиш бўйича курслар ташкил этилган. Вазир хорижий тилни билиш юқори даромадли иш топишда жуда муҳимлиги ҳамда хорижда ишлаб Ўзбекистонга янги тажриба билан қайтиш мумкинлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, хорижий тилларни мукаммал ўрганган техникум битирувчиларини ривожланган хорижий давлатларга ишга юбориш мақсад қилинган.