https://sputniknews.uz/20230411/shimoliy-sox-33774576.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотини тиклашга киришди
Ўзбекистон ва Қирғизистон "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотини тиклашга киришди
Sputnik Ўзбекистон
"Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши маълум қилинган эди. "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида. Шундан 1,3 миллиард куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради.
2023-04-11T14:30+0500
2023-04-11T14:30+0500
2023-04-11T14:39+0500
қирғизистон
ўзбекистон
газ
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33774823_0:46:1024:622_1920x0_80_0_0_61d900541e55b73ad93306e254218d4f.png
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш ишларини бошлади. Бу ҳақда “O‘ztransgaz” хабар берди.Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қирғизистоннинг Қадамжай туманига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш лойиҳаси доирасидаги тадқиқотларини ўтказиш учун мавжуд муаммоларни ўрганишдан иборат.Қирғизистон тарафидан тузилган ишчи гуруҳи билан учрашувда йўл харитасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш муҳокама қилинди. Ташриф давомида Қирғизистон ҳудудидаги газ қудуқларининг ҳолати кўздан кечирилди.Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. “O‘zLITIneftgaz” АЖ билан биргаликда “Шимолий Сўх” ерости газ сақлаш иншооти қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди.Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўшма амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланган.Учрашувда лойиҳа доирасида амалга ошириладиган навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши маълум қилинган эди. "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида. Шундан 1,3 миллиард куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 миллион куб метр газ билан таъминлаш имконияти бўлади дегани.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33774823_0:0:909:682_1920x0_80_0_0_76ab7f17efa227029c22bda5680642d3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон ўзбекистон газ шимолий сўх ерости газ сақлаш иншооти
қирғизистон ўзбекистон газ шимолий сўх ерости газ сақлаш иншооти
Ўзбекистон ва Қирғизистон "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотини тиклашга киришди
14:30 11.04.2023 (янгиланди: 14:39 11.04.2023) Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қирғизистон ҳудудидаги газ қудуқларининг ҳолатини кўздан кечирди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш ишларини бошлади. Бу ҳақда “O‘ztransgaz”
хабар берди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қирғизистоннинг Қадамжай туманига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш лойиҳаси доирасидаги тадқиқотларини ўтказиш учун мавжуд муаммоларни ўрганишдан иборат.
Қирғизистон тарафидан тузилган ишчи гуруҳи билан учрашувда йўл харитасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш муҳокама қилинди. Ташриф давомида Қирғизистон ҳудудидаги газ қудуқларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. “O‘zLITIneftgaz” АЖ билан биргаликда “Шимолий Сўх” ерости газ сақлаш иншооти қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди.
“Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энергетика вазирлари томонидан "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун “йўл харитаси” имзолангани бу борадаги ишларни жонлантириб юборди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўшма амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланган.
Учрашувда лойиҳа доирасида амалга ошириладиган навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши маълум қилинган эди. "Шимолий Сўх" ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида. Шундан 1,3 миллиард куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 миллион куб метр газ билан таъминлаш имконияти
бўлади дегани.