https://sputniknews.uz/20230411/qozogiston-rossiya-33792086.html
Қозоғистон ТИВ раҳбари Россияни ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори деб атади
Қозоғистон ТИВ раҳбари Россияни ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Россия республиканинг ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори эканини маълум қилди.
2023-04-11T17:51+0500
2023-04-11T17:51+0500
2023-04-11T17:51+0500
дунёда
қозоғистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33791289_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_86bac2f5e41d64bd488596633dcf6256.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Россия республиканинг ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори эканини маълум қилди.“Россия бизнинг ишончли иттифоқчимиз ва Евроосиё минтақасидаги асосий ҳамкоримиз бўлади, шу боис Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири сифатида ўзимнинг илк хорижий сафаримни Москвага амалга ошириш мен учун жуда муҳим эди”, - деди Нуртлеу Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Қозоғистон ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибидаги барча долзарб масалалар юзасидан самарали фикр алмашилган. Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилган.“Музокаралар якунлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик, дўстлик ва стратегик шерикчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини кўрсатди”, - дея қўшимча қилди Нуртлеу.Мурат Нуртлеу 2023 йил 3 апрель куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У 2022 йил февралидан буён Қозоғистон раҳбари администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди. Республика ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангандан сўнг илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33791289_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_3be5b42cee9e966bf02650b8606263ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон бош вазири ўринбосари ташқи ишлар вазири мурат нуртлеу россия
қозоғистон бош вазири ўринбосари ташқи ишлар вазири мурат нуртлеу россия
Қозоғистон ТИВ раҳбари Россияни ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори деб атади
Мурат Нуртлеу Қозоғистон ташқи ишлари вазири сифатида илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Россия республиканинг ишончли иттифоқчиси ва асосий ҳамкори эканини маълум қилди.
“Россия бизнинг ишончли иттифоқчимиз ва Евроосиё минтақасидаги асосий ҳамкоримиз бўлади, шу боис Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири сифатида ўзимнинг илк хорижий сафаримни Москвага амалга ошириш мен учун жуда муҳим эди”, - деди Нуртлеу Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Қозоғистон ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибидаги барча долзарб масалалар юзасидан самарали фикр алмашилган. Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилган.
“Музокаралар якунлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик, дўстлик ва стратегик шерикчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини кўрсатди”, - дея қўшимча қилди Нуртлеу.
Мурат Нуртлеу 2023 йил 3 апрель куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У 2022 йил февралидан буён Қозоғистон раҳбари администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди. Республика ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангандан сўнг илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.