Ўзбекистоннинг энг йирик жоме масжидлари — мафтункор суратлар
Ўзбекистоннинг энг йирик жоме масжидлари — мафтункор суратлар
Sputnik Ўзбекистон
Исломобод жоме масжиди. Тошкент шаҳрида жойлашган. Ўзбекистондаги энг йирик жоме масжиди бўлиб, ҳар бири 63 метрдан 4 минорадан ташкил топган. Масжид 2023 йилнинг 22 март санасидан расмий равишда ишга тушди.
Sputnik мухбири Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатаётган энг йирик жоме масжидлари ҳақида маълумот тўплади.Рамазон Ҳайитининг аниқ санаси маълум бўлиши билан уни Telegram- каналимизда эълон қиламиз. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.Ўзбекистонда бугунга кунда жами 2119 та масжид фаолият юритмоқда. Бу бир вақтнинг ўзида жами 1 000 000 га яқин кишини намоз ўқиши учун шароит яратади.Мақола Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълумотлари асосида тайёрланди. Расмлар идора архивидан олинган.
Жоме масжидлари – юзлаб йиллардан бери мусулмонларнинг ибодат масканлари, қайғули ва хурсандчилик онларини жамоатчилик билан бирга ўтказиш, ёшларга насиҳат ва илм бериш манзиллари сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Sputnik мухбири Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатаётган энг йирик жоме масжидлари ҳақида маълумот тўплади.
Исломобод жоме масжиди. Тошкент шаҳрида жойлашган. Ўзбекистондаги энг йирик жоме масжиди бўлиб, ҳар бири 63 метрдан 4 минорадан ташкил топган. Масжид 2023 йилнинг 22 март санасидан расмий равишда ишга тушди.
Исломобод масжиди хонақоҳи 8000 минг киши намоз ўқиши учун мўлжалланган. Таҳоратхонаси 150 ўринли, бино ичида маъмурият, кутубхона ва шу каби зарур хоналар ҳам мавжуд.
Самарқанд вилоятидаги энг йирик масжид бўлиб, 2021 йилда расман очилиш маросими бўлиб ўтган. Бино 1,06 гектар майдонда бунёд этилган. У икки қаватдан иборат бўлиб, қарийб 10 мингга яқин намозхонни сиғдира олади.
Ургут жоме масжиди хонақоҳи 55х45 м ўлчамда қурилган бўлиб, хонақоҳнинг икки четида 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Масжид биносининг ичи анъанавий нақшлар билан безатилган.
Ургут жоме масжиди хонақоҳи ўртасидаги гумбазнинг баландлиги 36 м, масжид четида жойлашган тўртта миноранинг ҳар бири 40 м дан баландроқ қилиб қурилган.
Минор жоме масжиди, Тошкент шаҳри. Ўзбекистоннинг кўркам ва оппоқ нақшинлардан иборат йирик масжиди. 2014 йилда расман очилган. Хонақоҳнинг умумий майдони 1326 м.кв ни ташкил этади. Масжид 7000 дан ортиқ намозхонга мўлжалланган. Умумий майдони 4.5 гектарни ташкил этади.
Юсуфхон ўғли Қосимхон, Наманган шаҳри. 2021 йилда очилган, ҳудуди 1.8 гектар, хонақоҳ 2000 м.кв.ни ташкил қилади. Масжид замонавий HI-TECH услубида қурилган, ички сиғими 4,5 минг ўринли, ташқи ҳовлига эса 9 минг одам жойлашади. Масжид миноралари баландлиги 45 м, гумбази баландлиги 36 м, айланаси 24метр.
Девонабой жоме масжиди, Андижон шаҳри. Дастлаб 1899 йилда қурилган ва 1944 йилда эса қайтадан очилган. Масжиднинг баланд, нақшинкор миноралари, замонавий ва шарқ меъморчилиги уйғунлаштирилган лойиҳа асосида қад ростлаган.
Ҳазрати Имом мажмуаси, Тошкент шаҳри. Аҳоли орасида Хаст Имом номи билан машҳур масжид ва мадраса. Унда Тиллашайх масжиди, Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон мадрасаси ва Имом ал-Бухорий Ислом институти жойлашган.
Ҳазрати Имом масжиди баландлиги 52 м, хонақоҳда 3000 минг киши, айвон билан қўшиб ҳисобланса, 5000 киши намоз ўқиши учун мўлжалланган. Хонақоҳнинг узунлиги 77 м, эни эса 22 м, меҳроби билан қўшиб ҳисобланса, 24 м келади.
Калон масжиди, Бухоро. Қутайба ибн Муслим томонидан VIII асрда қурилган, 1997 йилда таъмирланиб ишга тушган. Масжиди Калоннинг ташқи 7 эшиги бўлиб, асосий шарқий дарвоза олдида ва ичида кенг айвонлар жойлашган.
Ҳаким Термизий масжиди 2250 нафардан ортиқ намозхонга мўлжалланган. Масжиднинг икки ёнида ҳар бири 41,5 метр бўлган иккита минора, баландлиги 22 метр бўлган салобатли гумбаз қад ростлаган.
Масжиднинг номи қорақалпоқ миллатига мансуб диний уламо, Нақшбандия тариқатининг энг обрўли шайхларидан бири Имом Муҳаммад эшон Қайипназар бий ўғли хотирасига берилган.
Ҳазрати Алишер Навоий масжиди, Навоий шаҳри. Масжидининг очилиш маросими 2006 йилда бўлиб ўтган. Умумий майдони 1,26 га ерни эгаллаган. Бир вақтнинг ўзида 2000 кишини сиғдира олади.
Масжид баландлиги 31 м, бинонинг ичи (20 м) ва ташқи ҳудуди билан 30 м бўлиб, ташқи тарафидаги айвон 5 м. Иккинчи қават ҳам ички томондан айвонли бўлиб, унинг ҳам энига узунлиги 5 м ни ташкил этади. Масжид худудида фаввора ва ҳовуз қурилган.
Ўзбекистонда бугунга кунда жами 2119 та масжид фаолият юритмоқда. Бу бир вақтнинг ўзида жами 1 000 000 га яқин кишини намоз ўқиши учун шароит яратади.
Мақола Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълумотлари асосида тайёрланди. Расмлар идора архивидан олинган.