Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Испанияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади

© UFAСборная Узбекистана по футболу U-20
Сборная Узбекистана по футболу U-20  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш футболчилар Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Испанияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари йиғин доирасида Бразилия (U-20), Доминикан Республикаси (U-20) ва Гибралтар (U-21) терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
22 апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия терма жамоасига қарши тўп сурса, 25 апрель куни Доминикан Республикаси, 27 апрель куни эса Гибралтарга қарши майдонга тушади.
Янгиликлар лентаси
0