Олимлар "омикрон"ни блокловчи антитанани топишди — у энди инсонларда синовдан ўтказилади

© Depositphotos.com / Val.suprunovichВирус Omicron в колбе.
Вирус Omicron в колбе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Жониворларда ўтказилган дастлабки синовлар шуни кўрсатдики, ушбу антитаналар орқали амалга ошириладиган муолажа бурун бўшлиғи ва ўпкада вирусли заррачалар миқдорини камайтириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Олимлар "омикрон"ни блокловчи антитанани топишди. Янгилик навбатдаги босқичда инсонларда клиник синовдан муваффақиятли ўтиши керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун дунёда "омикрон"нинг турли субвариантлари доминант версияга айланган. Янги пайдо бўлаётган мутациялар ҳам ҳозирча шу штаммга тегишли. Уни юқтираётганлар асосан юқори нафас йўллари яллиғланишидан азият чекмоқда.
Қатар давлатида жойлашган нуфузли Уэйл Корнелл тиббиёт коллежи тадқиқотчилари SARS-CoV-2 нинг барча штаммлари, хусусан, "омикрон"ни блокловчи S728-1157 номли янги антитанани топганини маълум қилди.
Жониворларда ўтказилган дастлабки синовлар шуни кўрсатдики, ушбу антитаналар орқали амалга ошириладиган муолажа бурун бўшлиғи ва ўпкада вирусли заррачалар миқдорини камайтириш имконини беради.
Олимлар хулосасига кўра, S728-1157 антитанаси коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши билан самарадорлиги пасайиб бораётган анъанавий моноклонал даволаш усулининг муқобили бўлиши мумкин.
Янгилик навбатдаги босқичда инсонларда клиник синовдан муваффақиятли ўтиши керак. Шундан сўнг у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0