https://sputniknews.uz/20230411/ijtimoiy-soha-obektlari-33770794.html
Ижтимоий соҳа объектларида кафолати 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади
Ижтимоий соҳа объектларида кафолати 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади
Sputnik Ўзбекистон
“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2023-04-11T13:00+0500
2023-04-11T13:00+0500
2023-04-11T13:34+0500
жамият
президент қарори
иситиш тизими
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17927892_0:0:800:450_1920x0_80_0_0_c61fad2238c158b3b195220e8ab2f531.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизация қилинади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.1 июнгача жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилиши таъминланади.Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.1 июлгача туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг концепциялари тасдиқланади.Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17927892_183:0:783:450_1920x0_80_0_0_a26e276ddf6d601655a20dce9c4b7792.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иситиш тизими
Ижтимоий соҳа объектларида кафолати 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади
13:00 11.04.2023 (янгиланди: 13:34 11.04.2023) “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизация қилинади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали
хабар берди. “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимлари хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.
2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.
1 июнгача жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилиши таъминланади.
Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
1 июлгача туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг концепциялари тасдиқланади.
1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари бошланади.
Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.