https://sputniknews.uz/20230411/ekaterinburgdagi-moda-haftaligida-ozbek-matolaridan-tikilgan-liboslar-namoyish-etildi-33772047.html
Екатеринбургдаги “Мода ҳафталиги”да ўзбек матоларидан тикилган либослар намойиш этилди
Екатеринбургдаги “Мода ҳафталиги”да ўзбек матоларидан тикилган либослар намойиш этилди
Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургда “Мода ҳафталиги” лойиҳасининг 18-мавсуми бўлиб ўтди.
2023-04-11T13:24+0500
2023-04-11T13:24+0500
2023-04-11T17:09+0500
маданият
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/474/86/4748677_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_1986356a96ad79d2edaae11d3cfd2cc8.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Екатеринбургда ўтказилган “Мода ҳафталиги”да ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиш этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Екатеринбургда “Мода ҳафталиги” лойиҳасининг 18-мавсуми бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Рязань шаҳридаги “Алмаз” ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Зулайҳо Қодирова бошчилигида асли ўзбекистонлик дизайнерларнинг иштироки ташкил этилди. Ҳафталик доирасида миллий ўзбек адраси, шойи ва хонатласдан тикилган бежирим кийимлар намойиш этилди.Ўзбекистон диломатларининг “Мода ҳафталиги” ташкилотчилари билан ўтказган музокаралари натижасида Ўзбекистон дизайнерларининг ушбу тадбирнинг навбатдаги мавсумида иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/474/86/4748677_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_5b848dbc9908ced2dfdb92c4cbc3c537.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият ўзбекистон россия
маданият ўзбекистон россия
Екатеринбургдаги “Мода ҳафталиги”да ўзбек матоларидан тикилган либослар намойиш этилди
13:24 11.04.2023 (янгиланди: 17:09 11.04.2023) Екатеринбургда “Мода ҳафталиги” лойиҳасининг 18-мавсуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Екатеринбургда ўтказилган “Мода ҳафталиги”да ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиш этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Екатеринбургда “Мода ҳафталиги” лойиҳасининг 18-мавсуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Рязань шаҳридаги “Алмаз” ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Зулайҳо Қодирова бошчилигида асли ўзбекистонлик дизайнерларнинг иштироки ташкил этилди. Ҳафталик доирасида миллий ўзбек адраси, шойи ва хонатласдан тикилган бежирим кийимлар намойиш этилди.
Таъкидланишича, ўзбек диаспораси вакиллари томонидан тикилган кийимлар ўзининг бичими, мавсумийлиги, танланган матоларнинг юқори сифати билан алоҳида ажралиб турди ҳамда ҳафталик иштирокчилари ва меҳмонларининг олқишига сазовор бўлди.
Ўзбекистон диломатларининг “Мода ҳафталиги” ташкилотчилари билан ўтказган музокаралари натижасида Ўзбекистон дизайнерларининг ушбу тадбирнинг навбатдаги мавсумида иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.