Бугун айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бугун таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур ва Учтепа ва Яшнобод туманларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар қилди “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати.
Учтепа туманида газ ҳисоблагичини ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли соат 09:00 дан 18:00 га қадар айрим табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шайхонтоҳур тумани аҳоли истеъмолчилари:
“Минг терак” МФЙда жойлашган 10 та кўп қаватли уйлардаги жами 120 та аҳоли хонадони;
Янги турар-жой мажмуасидаги 72 та аҳоли хонадони;
Кўксарой кўчасидаги 30 та уй хўжалиги.
Шайхонтоҳур тумани улгуржи истеъмолчилари:
Кўксарой мажмуаси, "Файз" миллий таомлари, Тиломсарой, Фатх қушхонаси, “Лидер газ” МЧЖ (АГТКШ), “Ибн сино” тўйхонаси МЧЖ, “ЭКСПАК Прес” МЧЖ, “Муборак мебел” МЧЖ, “ГЎШТ СУТ” корхонаси, “Чашмир” чойхонаси, “Разетка кабел” МЧЖ, “Илёс керамика” МЧЖ, “АКМАЛ БАЛИҚ” ЧП, “Уход бизнес” МЧЖ, “АКМАЛ УМИД БАРАКА” МЧЖ жами 15 та улгуржи истеъмолчи.
Учтепа тумани аҳоли истеъмолчилари:
“Кўксарой”, “Ўрикзор”, “Зарафшон” МФЙлардаги жами 4 600 та уй хўжалигида ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 60 та аҳоли хонадонида ҳамда ҳудуддаги 120 та улгуржи истеъмолчи.
Яшнобод туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 га қадар тўхтатилади.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
Ғалабаниниг 40 йиллиги 3-4 мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 200 та аҳоли хонадони;
"А.Темур" МФЙ, Улуғбек, Фурқат, Чўлпон кўчаларидаги жами 120 та уй хўжалиги ҳамда улгуржи истеъмолчилари.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0