Бугундан барча автотранспортлар текширилади

© SputnikСотрудник ДПС
Сотрудник ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
Бир ой давомида марказий кўчаларда бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспортларнинг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори кўрикдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бугундан “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири бошланди. Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
“Тоза ҳаво” ойлиги тадбирини ўтказишдан мақсад мамлакатда автотранспортлар ташламаларини камайтиришдан иборат.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда 4 млн га яқин автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 100 мингтаси носоз ҳисобланади. Улардан атмосферага бир йилда ўртача 1,3 млн тонна зарарли ташламалар ташланади. Бу умумий ташламаларнинг 63,0 фоизини ташкил этади.
Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 88 фоизга тенг.
Транспорт воситалари сонининг кундан-кунга ортиши натижасида ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан ўтган йилда 26,0 минг тоннага кўпайган.

“Тадбир давомида республиканинг барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Тадбир доирасида 79 та йўл-патрул масканларида кўрик нуқталари, шунингдек, вилоят ва шаҳарлар марказий кўчаларида кўчма постлар ташкил этилиб, уларга 500 нафар ходим жалб этилади.
Тадбир 10 майгача давом этади.
Маълумот учун, ўтган йил якунига кўра, ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро ҳаво индекси рейтингида Тошкент 20 ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0