https://sputniknews.uz/20230411/aqsh-muhim-davlat-33761302.html
АҚШ билан алоқани узиши мумкин бўлган навбатдаги муҳим давлатнинг номи айтилди
АҚШ билан алоқани узиши мумкин бўлган навбатдаги муҳим давлатнинг номи айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Forbes: БАА АҚШ геосиёсий орбитасидан чиқиб кетувчи навбатдаги давлат бўлиши мумкин.
2023-04-11T08:45+0500
2023-04-11T08:45+0500
2023-04-11T10:55+0500
дунёда
ақш
баа
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25992910_0:321:3070:2048_1920x0_80_0_0_9881b02ea0e26424f4127ddd21c4bfb8.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) АҚШ геосиёсий орбитасидан чиқиб кетувчи навбатдаги давлат бўлиши мумкин. Бундай фикрни колумнист Кеннет Рапоза "Forbes" нашри учун ёзган мақоласида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Унинг сўзларига кўра, БАА ҳам Саудия Арабистони каби кўп жиҳатдан АҚШдан ўрнак олган, аммо бугун Абу-Даби Амирликларнинг жамоавий манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб боради.Ўтган ёзда АҚШ президенти Жо Байден БАА президенти Муҳаммад бин Зайдни Вашингтонга таклиф қилган. Лекин ташриф ҳали амалга ошмагани БАА ва АҚШ маъмурияти ўртасидаги муносабатлардаги қийинчиликлардан дарак беради.Шу билан бирга, Қўшма Штатлар молия вазири ўринбосари аллақачон БАА устидан "санкцияларнинг ёмон қўлланилиши" нуқтаи назаридан шикоят қилган. Бироқ, Вашингтон ҳар қандай санкциялар қўйган тақдирда ҳам, мамлакат "ҳар қандай чекловларни осонгина эътиборсиз қолдиради".Мақолада таъкидланганидек, АҚШ учун Амирликлар ҳам савдо-иқтисодий, ҳам сиёсий таъсир нуқтаи назаридан муҳим шерикдир: улар АҚШ ҳарбий таъминоти бўйича тўртинчи ўринда туради ва 2020 йилда, масалан, БАА капитали АҚШга инвестиция оқимида тахминан 45 миллиард долларни ташкил этди.Муаллиф ўз мақоласида бундай ағдарилиш салбий оқибатларга олиб келади, деб хулоса қилган.
баа
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25992910_765:319:3070:2048_1920x0_80_0_0_255a1f46dd83d3510d1518583e8b0c62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш баа саудия арабистони
ақш баа саудия арабистони
АҚШ билан алоқани узиши мумкин бўлган навбатдаги муҳим давлатнинг номи айтилди
08:45 11.04.2023 (янгиланди: 10:55 11.04.2023) "Forbes": БАА АҚШ геосиёсий орбитасидан чиқиб кетувчи навбатдаги давлат бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) АҚШ геосиёсий орбитасидан чиқиб кетувчи навбатдаги давлат бўлиши мумкин. Бундай фикрни колумнист Кеннет Рапоза "Forbes" нашри учун ёзган мақоласида маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. “Ҳаммаси Саудия Арабистонидан бошланди. Ўтган июль ойида Жо Байден Ар-Риёдга ташрифи чоғида совуқ бўлмаса ҳам, совуққонлик билан кутиб олинди.Кейин саудияликлар Эрон билан яқинлашишда воситачи сифатида Хитойни танлашди. Кейинги ўринда Бирлашган Араб Амирликлари”, — деб ёзади муаллиф.
Унинг сўзларига кўра, БАА ҳам Саудия Арабистони каби кўп жиҳатдан АҚШдан ўрнак олган, аммо бугун Абу-Даби Амирликларнинг жамоавий манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб боради.
Ўтган ёзда АҚШ президенти Жо Байден БАА президенти Муҳаммад бин Зайдни Вашингтонга таклиф қилган. Лекин ташриф ҳали амалга ошмагани БАА ва АҚШ маъмурияти ўртасидаги муносабатлардаги қийинчиликлардан дарак беради.
“Ривожланаётган мамлакатлар кузатувчилари учун асосий кўрсаткич сифатида АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қўлламаганига қараш кифоя. БАА Ғарб раҳбариятидан умумий "узоқлашиш"га мисол бўла олади”, - дея эслатди Рапоза.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар молия вазири ўринбосари аллақачон БАА устидан "санкцияларнинг ёмон қўлланилиши" нуқтаи назаридан шикоят қилган. Бироқ, Вашингтон ҳар қандай санкциялар қўйган тақдирда ҳам, мамлакат "ҳар қандай чекловларни осонгина эътиборсиз қолдиради".
Мақолада таъкидланганидек, АҚШ учун Амирликлар ҳам савдо-иқтисодий, ҳам сиёсий таъсир нуқтаи назаридан муҳим шерикдир: улар АҚШ ҳарбий таъминоти бўйича тўртинчи ўринда туради ва 2020 йилда, масалан, БАА капитали АҚШга инвестиция оқимида тахминан 45 миллиард долларни ташкил этди.
Муаллиф ўз мақоласида бундай ағдарилиш салбий оқибатларга олиб келади, деб хулоса қилган.