https://sputniknews.uz/20230410/umurzoqov-rossiya-elchisi-bilan-hamkorlik-masalalarini-muhokama-qildi-33747826.html
Умурзоқов Россия элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Умурзоқов Россия элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Умурзоқов Россия элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
2023-04-10T16:27+0500
2023-04-10T16:27+0500
2023-04-10T16:54+0500
ўзбекистон - россия
тошкент
шавкат умурзоқов
олег мальгинов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0a/33745535_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_95a650366f53dd104a26baa23ac55f59.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.Умурзоқов Ўзбекистон ва Россиянинг ҳозирги муносабатлари ривожланиши суръатларига давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан ўрнатилган самарали мулоқот мустаҳкам замин яратганини таъкидлади.Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги Россия бизнесининг Тошкентдаги иштироки ва ривожини қўллаб-қувватлашини, рақамлаштириш, туризм, илм-фан, тиббиёт, таълим, маданий-гуманитар соҳалардаги барча таклиф ва лойиҳаларни батафсил ўрганишга тайёрлигини билдирди.Мальгинов ўзаро иқтисодий, савдо, сиёсий ва бошқа алоқаларнинг фаол ривожланиши жараёнида Ўзбекистон пойтахти билан Россия ҳудудлари ўртасидаги мулоқотни жадаллаштириш мақсадга мувофиқлигини айтди.Энергетик инфратузилмани янгилаш ва ривожлантиришда Россия корхоналарининг қизиқишини алоҳида таъкидлади. Бу йўналишдаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.Учрашув якунида томонлар 24-26 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Иннопром Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси юқорида қайд этилган мақсадлар учун қулай майдонга айланишига ишонч билдиришди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0a/33745535_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_ebac70af2ac6214c93b15acf3a35d153.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат умурзоқов олег мальгинов учрашув ҳамкорлик тошкент россия ўзбекистон
шавкат умурзоқов олег мальгинов учрашув ҳамкорлик тошкент россия ўзбекистон
Умурзоқов Россия элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
16:27 10.04.2023 (янгиланди: 16:54 10.04.2023) Учрашувда пойтахт ҳокимлиги Россия бизнесининг Тошкентдаги иштироки ва ривожини қўллаб-қувватлашини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар қилди. Умурзоқов Ўзбекистон ва Россиянинг ҳозирги муносабатлари ривожланиши суръатларига давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан ўрнатилган самарали мулоқот мустаҳкам замин яратганини таъкидлади.
Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги Россия бизнесининг Тошкентдаги иштироки ва ривожини қўллаб-қувватлашини, рақамлаштириш, туризм, илм-фан, тиббиёт, таълим, маданий-гуманитар соҳалардаги барча таклиф ва лойиҳаларни батафсил ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Мальгинов ўзаро иқтисодий, савдо, сиёсий ва бошқа алоқаларнинг фаол ривожланиши жараёнида Ўзбекистон пойтахти билан Россия ҳудудлари ўртасидаги мулоқотни жадаллаштириш мақсадга мувофиқлигини айтди.
Энергетик инфратузилмани янгилаш ва ривожлантиришда Россия корхоналарининг қизиқишини алоҳида таъкидлади. Бу йўналишдаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар 24-26 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Иннопром Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси юқорида қайд этилган мақсадлар учун қулай майдонга айланишига ишонч билдиришди.