Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади

© Ўзбекистон сузиш федерациясиСузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади
Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Чемпионатнинг “А” нормативини бажарган спортчилар ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкентда 17-22 апрель кунлари сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон сузиш федерацияси ахборот хизмати ходими Тимур Кучкаров Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Тошкентдаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 5 кун давомида сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади. Ҳозирча Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан иштирок этиш учун спортчилар ариза беришган. Чемпионатга тайёргарлик жараёнлари қизғин кетмоқда”, - деди у.

Мусобақаларда спортчилар иккита ёш гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсга киришади:
1-гуруҳ 2005 йилда туғилганлар ва ундан катталар;
2-гуруҳ 2006-2007 йилда туғилганлар.

“Жаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) томонидан ушбу норматив билдирилгандан сўнг хушхабар спортчиларни руҳлантириб юборди. Тан олиш керакки, Ўзбекистон очиқ чемпионатидаги баҳслар ўсмир сузувчиларимиз учун катта имтиҳон бўлади. Ишонаманки, улар ишончни оқлашади ва жаҳон чемпионатига йўл олишади”, - деди Кучкаров.

Ўзбекистон очиқ чемпионатида “А” нормативини бажарган спортчилар сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритишади. Мазкур ЖЧ 14-30 июль кунлари Япониянинг Фукуоке шаҳрида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0