Самарқанддаги газ “заправка”да юк машинаси ёниб кетди

© Unsplash / Adam Wilson Пожар, иллюстративное фото
Пожар, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Газ қўйиш шохобчаси ҳудудида ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган. Оқибатда бир киши жароҳатланган.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманидаги газ қўйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.
Ҳодиса бугун, 10 апрель куни, соат 16:48 да тумандаги "Қорабулок" МФЙ ҳудудидаги газ шохобчасида рўй берган. Маълум бўлишича, ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган.
Воқеа жойига ФВВ вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланган. Ҳозир у тиббий муассасага ётқизилган.
Янгиликлар лентаси
0