https://sputniknews.uz/20230410/oziq-ovqat-mahsulotlari-narxi-33732734.html
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги президент фармони билан бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашганини маълум қилди.
2023-04-10T11:36+0500
2023-04-10T11:36+0500
2023-04-10T11:36+0500
иқтисод
ўзбекистон
нарх-наво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27464083_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_19e88e79c493ae1d1eb48bad03b01272.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда, деб хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.Халқаро бизнес марказида қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, йирик импортёрлар, улгуржи ва чакана савдо тармоқлари эгалари, Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда президентнинг 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳокама қилинди.Бу фармон билан 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга 2024 йилгача (яна 2 таси – 2023 йил 1 сентябргача) божхона божининг ноль ставкаси жорий этилади.Таҳлилларга кўра, ноль ставкалар жорий этилгандан кейинги дастлабки 10 кун давомида (яъни жорий йил 4 апрель ҳолатига) божхона имтиёзлари асосида импорт қилинган 36 турдаги товарларнинг 24 тури бўйича улгуржи нархларнинг пасайиши кузатилди.Мутахассисларнинг тахминларига кўра, нархларнинг пасайиши чакана савдода ҳам кузатилади.Тузилган ички гуруҳ ички бозордаги нархлар ўзгариши динамикасини мониторинг қилади ва уларни барқарорлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27464083_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d0927030ee62b56ed8d7116029c8e499.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзбекистон бож
озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзбекистон бож
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги президент фармони билан бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда, деб
хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Халқаро бизнес марказида қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, йирик импортёрлар, улгуржи ва чакана савдо тармоқлари эгалари, Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда президентнинг 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармони муҳокама қилинди.
Бу фармон билан 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга 2024 йилгача (яна 2 таси – 2023 йил 1 сентябргача) божхона божининг ноль ставкаси жорий этилади.
Таҳлилларга кўра, ноль ставкалар жорий этилгандан кейинги дастлабки 10 кун давомида (яъни жорий йил 4 апрель ҳолатига) божхона имтиёзлари асосида импорт қилинган 36 турдаги товарларнинг 24 тури бўйича улгуржи нархларнинг пасайиши кузатилди.
“Айниқса хурмо – 16 фоиз, олма, беҳи ва нок – 42 фоиз, консерваланган балиқлар – 50 фоиз, минерал сувлар – 40 фоиз, оқ шоколад ёки таркибида какао бўлмаган конфетлар – 24 фоизга арзонлашди”, - дейилган хабарда.
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, нархларнинг пасайиши чакана савдода ҳам кузатилади.
Тузилган ички гуруҳ ички бозордаги нархлар ўзгариши динамикасини мониторинг қилади ва уларни барқарорлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.