Навоийдаги қурилиш моллари дўконида ёнғин юз берди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Навоий вилояти Кармана туманидаги қурилиш моллари дўконида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 10 апрелга ўтар кечаси туман ФВБ диспечерлик хизматига соат 23:03 да И. Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказидаги ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ФВБдан 14 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борилган. ФВБ ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Янгиликлар лентаси
0