Қозоғистонда ҳайдовчисиз автобус пиёдаларни босиб кетди – видео

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате.
Автомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2023
Oбуна бўлиш
Бахтсиз ҳодиса оқибатида тўрт киши вафот этган.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳрида ҳайдовчисиз автобус қияликдан тушиб, пиёдалар билан тўқнашиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“8 апрель куни тахминан соат 18:30 (Тошкент вақти билан 17:30) да “Метро” савдо маркази яқинидаги икки кўча чорраҳасида ҳайдовчи бошқарувисиз автобус қарама-қарши ҳаракатланиш чизиғига кириб, пиёдалар йўлагида бўлган олти нафар пиёдани уриб юборди”, — дейилади хабарда.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида икки аёл ва бир ўсмир воқеа жойида, яна бир ёш қиз жонлантириш бўлимида вафот этган. Яна икки киши шифохонада қолмоқда.
Терговчилар маршрутнинг сўнгги бекатида бўлган ҳайдовчи автобусдан тушиб, уни қўл тормозини босган ҳолда қолдирганини аниқлаган. Шу пайт автобус қияликдан тушиб, пиёдаларни уриб юборган.
Жиноят иши қўзғатилиб, автобуснинг яроқлилиги бўйича экспертиза тайинланган. Ҳайдовчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0