Остонада спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда

Фото пресс-службы Национального Олимпийского Комитета Узбекистана
Фото пресс-службы Национального Олимпийского Комитета Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2023
Oбуна бўлиш
Биринчи кун доирасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақани классик кураш усталари бошлаб беришади. Биринчи кун доирасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Унда гиламга чиқадиган ўзбекистонлик спортчилар чемпионатни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров - Абдували Раҳимбоев (Туркманистон);
-63 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов - Чиезо Маруяма (Япония);
-77 кг: Арам Варданян - Амро Садеҳ (Иордания)/ Демеу Жадраев (Қозоғистон);
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Ченгву Ванг (Хитой);
-130 кг: Темурбек Насимов - Навин Навин (Ҳиндистон).
Янгиликлар лентаси
0