Зироат Мирзиёева наманганлик болалар билан учрашди — фото

Oбуна бўлиш
“Замин” фонди томонидан Наманганда инклюзив IT-оромгоҳ ташкил қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Зироат Мирзиёева Наманган вилоятининг 46-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги болалар билан учрашди. Бу ҳақда "Замин" фонди хабар берди.
Қайд этилишича, "Замин" фондининг кўмаги билан мактабнинг барча ўқувчилари ташхисдан ўтказилиб, уларга эшитишни протезлаш амалиёти бажарилди.
Шунингдек, мактаб замонавий ассистив ускуналар билан таъминланди, информатика синфи жиҳозланди, робототехника тўпламлари етказилди. Информатика ўқитувчилари махсус методология асосида ўқитилди.
"Замин Education" лойиҳаси доирасида "Замин" фонди ва " Digital Generation Uzbekistan" ННМ "Рақамли Авлод Қизлари – 2023" республика инклюзив IT-оромгоҳини ўтказишди.
Тадбирда 72 нафар қиз иштирок этди. Улар беш кун давомида график ва рақамли дизайн, веб-дастурлаш бўйича билимларини ошириб, танлов дастурларида қатнашишди. Сўнг ўз лойиҳаларини танловга тақдим этишди.
"IT-оромгоҳ иштирокчилари меҳмонларга ўз натижалари ва янги лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилиб беришди. Танловнинг "Digital art" йўналишидаги ғолиблар орасида 46-сон ихтисослаштирилган мактабдан Усмонова Малика ҳам бор", дейилади хабарда.
© "Замин" фонди
Зироат Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© "Замин" фонди
Зироат Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© "Замин" фонди
Зироат Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© "Замин" фонди
Зироат Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© "Замин" фонди
Зироат Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Янгиликлар лентаси
0