Ўзбекистон музейларида сақланаётган рус рассомларнинг 10та энг машҳур асарлари

Oбуна бўлиш
Ёрқин тасвирлар, профессионал даражада яратилган ўзига хос талқин ва услублардаги картиналар инсон дунёқарашини бойитади, руҳиятига эстетик завқ бағишлаб, янги фикрлар ва ҳиссётлар уйғотади.
Рус рассомларининг Ўзбекистон музейларида сақланаётган 10та энг машҳур асарлари. Ушбу картиналарнинг барчаси асл нусхалар бўлиб, уларни томоша қилиш учун санъат ишқибозлари Ўзбекистон музейларига ташриф буюришмоқда.
© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Бува ва набира” (“Дедушка и внучек”)

Жанрли рангтасвир устаси, рус танқидий реализмининг ёрқин вакили Василий Перов томонидан 1871 йилда яратилган картина. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.

Маиший жанрдаги картина ўта ҳаққоний (реалистик) ва хонадон муҳити ўзгача муҳаббатга тўла. Гарчи кулбада тартибсизлик ҳукмрон бўлса-да, буванинг набирасига кўрсатаётган ғамхўрлиги картина руҳиятига илиқлик бағишлайди.

“Бува ва набира” (“Дедушка и внучек”)Жанрли рангтасвир устаси, рус танқидий реализмининг ёрқин вакили Василий Перов томонидан 1871 йилда яратилган картина. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.Маиший жанрдаги картина ўта ҳаққоний (реалистик) ва хонадон муҳити ўзгача муҳаббатга тўла. Гарчи кулбада тартибсизлик ҳукмрон бўлса-да, буванинг набирасига кўрсатаётган ғамхўрлиги картина руҳиятига илиқлик бағишлайди. - Sputnik Ўзбекистон
1/10

“Бува ва набира” (“Дедушка и внучек”)

Жанрли рангтасвир устаси, рус танқидий реализмининг ёрқин вакили Василий Перов томонидан 1871 йилда яратилган картина. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади.

Маиший жанрдаги картина ўта ҳаққоний (реалистик) ва хонадон муҳити ўзгача муҳаббатга тўла. Гарчи кулбада тартибсизлик ҳукмрон бўлса-да, буванинг набирасига кўрсатаётган ғамхўрлиги картина руҳиятига илиқлик бағишлайди.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Кўк либосдаги хоним” (“Дама в голубом”) ёки “Филипсонда туғилган Варвара Григорьевна Солдатёнкова портрети” (“Портрет Варвары Григорьевны Солдатёнковой, рождённой Филипсон”)

Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси, академик Карл Гун томонидан 1873 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон давлат санъати музейининг рус рассомлари экспозицияси мазкур картина билан бошланади.

Портретда Россия почта хизмати вазирининг оғир бетоб рафиқаси бор гўзаллиги билан тасвирланган. Орқа фонда бадавлат хонадон муҳити, аёлнинг киборларга хос гавда ҳолати, ҳашаматли либослар унинг ҳазин, хаста руҳиятини беркита олмаган.

“Кўк либосдаги хоним” (“Дама в голубом”) ёки “Филипсонда туғилган Варвара Григорьевна Солдатёнкова портрети” (“Портрет Варвары Григорьевны Солдатёнковой, рождённой Филипсон”)Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси, академик Карл Гун томонидан 1873 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон давлат санъати музейининг рус рассомлари экспозицияси мазкур картина билан бошланади.Портретда Россия почта хизмати вазирининг оғир бетоб рафиқаси бор гўзаллиги билан тасвирланган. Орқа фонда бадавлат хонадон муҳити, аёлнинг киборларга хос гавда ҳолати, ҳашаматли либослар унинг ҳазин, хаста руҳиятини беркита олмаган. - Sputnik Ўзбекистон
2/10

“Кўк либосдаги хоним” (“Дама в голубом”) ёки “Филипсонда туғилган Варвара Григорьевна Солдатёнкова портрети” (“Портрет Варвары Григорьевны Солдатёнковой, рождённой Филипсон”)

Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси, академик Карл Гун томонидан 1873 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон давлат санъати музейининг рус рассомлари экспозицияси мазкур картина билан бошланади.

Портретда Россия почта хизмати вазирининг оғир бетоб рафиқаси бор гўзаллиги билан тасвирланган. Орқа фонда бадавлат хонадон муҳити, аёлнинг киборларга хос гавда ҳолати, ҳашаматли либослар унинг ҳазин, хаста руҳиятини беркита олмаган.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Католик руҳонийси” (“Католический праповедник”)

Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси Константин Маковский томонидан 1870 йили рус реализми анъаналари асосида яратилган портрет. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.

Картинада жўшқин нутқ сўзлаётган (хутба ўқиб турган) католик руҳонийси ҳашамдор либосда акс этган.

“Католик руҳонийси” (“Католический праповедник”)Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси Константин Маковский томонидан 1870 йили рус реализми анъаналари асосида яратилган портрет. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.Картинада жўшқин нутқ сўзлаётган (хутба ўқиб турган) католик руҳонийси ҳашамдор либосда акс этган. - Sputnik Ўзбекистон
3/10

“Католик руҳонийси” (“Католический праповедник”)

Рус сайёр рассомлар биродарлиги (Товарищество передвижных художественных выставок) аъзоси Константин Маковский томонидан 1870 йили рус реализми анъаналари асосида яратилган портрет. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.

Картинада жўшқин нутқ сўзлаётган (хутба ўқиб турган) католик руҳонийси ҳашамдор либосда акс этган.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Жуфтлик портрети” (А.Бобровская ва Е.Потехина) (“Двойной портрет”) (А.Бобровская и Е.Потехина)

Кумуш асрнинг ёрқин вакили Роберт Фальк томонидан 1910 йилда яратилган. Картина И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг дурдона асари саналади.

Санъат асарида рассомнинг рафиқаси Елизаветта Потехина ва А.Бобровскаянинг жуфтлик портрети ифодаланган бўлиб, рассом психологик таъсирчанликка эмас, балки асосан пластик ва колористик ифодавийликка эътибор қаратган.

“Жуфтлик портрети” (А.Бобровская ва Е.Потехина) (“Двойной портрет”) (А.Бобровская и Е.Потехина)Кумуш асрнинг ёрқин вакили Роберт Фальк томонидан 1910 йилда яратилган. Картина И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг дурдона асари саналади.Санъат асарида рассомнинг рафиқаси Елизаветта Потехина ва А.Бобровскаянинг жуфтлик портрети ифодаланган бўлиб, рассом психологик таъсирчанликка эмас, балки асосан пластик ва колористик ифодавийликка эътибор қаратган. - Sputnik Ўзбекистон
4/10

“Жуфтлик портрети” (А.Бобровская ва Е.Потехина) (“Двойной портрет”) (А.Бобровская и Е.Потехина)

Кумуш асрнинг ёрқин вакили Роберт Фальк томонидан 1910 йилда яратилган. Картина И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг дурдона асари саналади.

Санъат асарида рассомнинг рафиқаси Елизаветта Потехина ва А.Бобровскаянинг жуфтлик портрети ифодаланган бўлиб, рассом психологик таъсирчанликка эмас, балки асосан пластик ва колористик ифодавийликка эътибор қаратган.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Уйлар” (“Дома”)

Авангард амазонкаси сифатида танилган Любовь Попова томонидан 1916 яратилган картина, сезанизм, рус кубизмига оид изланишларини намоён этади. Асар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ноёб асарлари қаторида туради.

Манзарада табиат ва уйлар тасвири рангтасвирона бўртмалар ва ҳажмли конструкцияларда ифодаланган. Музейдаги композициялар Любовь Попованинг ушбу даврдаги ижодига хос монохромлик, рангни шаклга бўйсундириш истаги, шакл пластикаси моделировкасига оид ижодий тажрибаларини намоён этади.

“Уйлар” (“Дома”)Авангард амазонкаси сифатида танилган Любовь Попова томонидан 1916 яратилган картина, сезанизм, рус кубизмига оид изланишларини намоён этади. Асар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ноёб асарлари қаторида туради.Манзарада табиат ва уйлар тасвири рангтасвирона бўртмалар ва ҳажмли конструкцияларда ифодаланган. Музейдаги композициялар Любовь Попованинг ушбу даврдаги ижодига хос монохромлик, рангни шаклга бўйсундириш истаги, шакл пластикаси моделировкасига оид ижодий тажрибаларини намоён этади. - Sputnik Ўзбекистон
5/10

“Уйлар” (“Дома”)

Авангард амазонкаси сифатида танилган Любовь Попова томонидан 1916 яратилган картина, сезанизм, рус кубизмига оид изланишларини намоён этади. Асар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ноёб асарлари қаторида туради.

Манзарада табиат ва уйлар тасвири рангтасвирона бўртмалар ва ҳажмли конструкцияларда ифодаланган. Музейдаги композициялар Любовь Попованинг ушбу даврдаги ижодига хос монохромлик, рангни шаклга бўйсундириш истаги, шакл пластикаси моделировкасига оид ижодий тажрибаларини намоён этади.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Болакай” (“Портрет мальчика”)

Таниқли рус рассоми Орест Кипренский томонидан 1918 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.

Картинада болакай портрети самимий ички олами, қувонч ва қизиқишга тўла руҳий ҳолатида тасвирланган. Ушбу асар Орест Кипренскийнинг энг сара психологик портретлари қаторига киради.

“Болакай” (“Портрет мальчика”)Таниқли рус рассоми Орест Кипренский томонидан 1918 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.Картинада болакай портрети самимий ички олами, қувонч ва қизиқишга тўла руҳий ҳолатида тасвирланган. Ушбу асар Орест Кипренскийнинг энг сара психологик портретлари қаторига киради. - Sputnik Ўзбекистон
6/10

“Болакай” (“Портрет мальчика”)

Таниқли рус рассоми Орест Кипренский томонидан 1918 йилда яратилган портрет. Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.

Картинада болакай портрети самимий ички олами, қувонч ва қизиқишга тўла руҳий ҳолатида тасвирланган. Ушбу асар Орест Кипренскийнинг энг сара психологик портретлари қаторига киради.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Композиция” (“Композиция”)

Абстракционизм асосчиси Василий Кандинский томонидан 1920 йилдаяратилган картина. Ўзбекистон Давлат санъат музейининг рус авангарди экспозициясидан ўрин олган.

Картинада хаосдан пайдо бўлаётган ҳаёт оқими, мусиқий ритмга монанд чизиқ ва рангларга юклатилган ҳиссиёт абстаркт (мавҳум) шаклларда тақдим этилган.

“Композиция” (“Композиция”)Абстракционизм асосчиси Василий Кандинский томонидан 1920 йилдаяратилган картина. Ўзбекистон Давлат санъат музейининг рус авангарди экспозициясидан ўрин олган.Картинада хаосдан пайдо бўлаётган ҳаёт оқими, мусиқий ритмга монанд чизиқ ва рангларга юклатилган ҳиссиёт абстаркт (мавҳум) шаклларда тақдим этилган. - Sputnik Ўзбекистон
7/10

“Композиция” (“Композиция”)

Абстракционизм асосчиси Василий Кандинский томонидан 1920 йилдаяратилган картина. Ўзбекистон Давлат санъат музейининг рус авангарди экспозициясидан ўрин олган.

Картинада хаосдан пайдо бўлаётган ҳаёт оқими, мусиқий ритмга монанд чизиқ ва рангларга юклатилган ҳиссиёт абстаркт (мавҳум) шаклларда тақдим этилган.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Буқа” (“Бык”)

Авангард рассом Евгений (Василий) Лысенко томонидан “Буқа” асари 1920 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ўзига хос эмблемасига айланган.

Картинадаги буқанинг стилизациядаги оригинал талқини рус авангардининг ёрқин тажриба намунаси саналади. Қудрат ва вайронкорлик рамзи саналган буқанинг тубсиз тим қора кўзлари томошабин нигоҳини гипнозлайди. Овал шаклдаги улкан шоҳ, думнинг якунига бириккан олов ранг шар буқадан чиқаётган энергия таъсирини янада кучайтиради.

“Буқа” (“Бык”)Авангард рассом Евгений (Василий) Лысенко томонидан “Буқа” асари 1920 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ўзига хос эмблемасига айланган.Картинадаги буқанинг стилизациядаги оригинал талқини рус авангардининг ёрқин тажриба намунаси саналади. Қудрат ва вайронкорлик рамзи саналган буқанинг тубсиз тим қора кўзлари томошабин нигоҳини гипнозлайди. Овал шаклдаги улкан шоҳ, думнинг якунига бириккан олов ранг шар буқадан чиқаётган энергия таъсирини янада кучайтиради. - Sputnik Ўзбекистон
8/10

“Буқа” (“Бык”)

Авангард рассом Евгений (Василий) Лысенко томонидан “Буқа” асари 1920 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг ўзига хос эмблемасига айланган.

Картинадаги буқанинг стилизациядаги оригинал талқини рус авангардининг ёрқин тажриба намунаси саналади. Қудрат ва вайронкорлик рамзи саналган буқанинг тубсиз тим қора кўзлари томошабин нигоҳини гипнозлайди. Овал шаклдаги улкан шоҳ, думнинг якунига бириккан олов ранг шар буқадан чиқаётган энергия таъсирини янада кучайтиради.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Чойхоначи” (“Чайханщик”)

Таниқли рус реалист рассоми Алексей Исупов томонидан 1921 йилда яратилган. Картина ориентализмнинг ёрқин намунаси саналади. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.

Картинада ёйсимон равоқ ичида туриб, патнис кўтарган ёш чойхоначи йигит тасвирланган. Асарда рус санамнавислиги мактаби ва Шарқ декоративизми уйғунлигидан иборат рассомнинг индивидуал дастхати намоён бўлган.

“Чойхоначи” (“Чайханщик”)Таниқли рус реалист рассоми Алексей Исупов томонидан 1921 йилда яратилган. Картина ориентализмнинг ёрқин намунаси саналади. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.Картинада ёйсимон равоқ ичида туриб, патнис кўтарган ёш чойхоначи йигит тасвирланган. Асарда рус санамнавислиги мактаби ва Шарқ декоративизми уйғунлигидан иборат рассомнинг индивидуал дастхати намоён бўлган. - Sputnik Ўзбекистон
9/10

“Чойхоначи” (“Чайханщик”)

Таниқли рус реалист рассоми Алексей Исупов томонидан 1921 йилда яратилган. Картина ориентализмнинг ёрқин намунаси саналади. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.

Картинада ёйсимон равоқ ичида туриб, патнис кўтарган ёш чойхоначи йигит тасвирланган. Асарда рус санамнавислиги мактаби ва Шарқ декоративизми уйғунлигидан иборат рассомнинг индивидуал дастхати намоён бўлган.

© Sputnik /Достонбек Раҳматуллаев

“Капитал қиёфаси” (“Лицо капитала”)

Рус ва Туркистон авангардининг етакчи вакили Михаил Курзин томонидан 1928 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.

Картинада ишчи-деҳқонларнинг меҳнати эвазига давлат орттирган, аммо инсоний қиёфасини йўқотган кучли гротескдаги эркак ва аёл образи ифодаланган. Ишнинг пастки қисми йўқотилган бўлиб, репродукцияларга кўра уларнинг қўлида ҳашаматли уй, машина ва аэроплан макетини кўриш мумкин.

“Капитал қиёфаси” (“Лицо капитала”)Рус ва Туркистон авангардининг етакчи вакили Михаил Курзин томонидан 1928 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.Картинада ишчи-деҳқонларнинг меҳнати эвазига давлат орттирган, аммо инсоний қиёфасини йўқотган кучли гротескдаги эркак ва аёл образи ифодаланган. Ишнинг пастки қисми йўқотилган бўлиб, репродукцияларга кўра уларнинг қўлида ҳашаматли уй, машина ва аэроплан макетини кўриш мумкин. - Sputnik Ўзбекистон
10/10

“Капитал қиёфаси” (“Лицо капитала”)

Рус ва Туркистон авангардининг етакчи вакили Михаил Курзин томонидан 1928 йилда яратилган. Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади.

Картинада ишчи-деҳқонларнинг меҳнати эвазига давлат орттирган, аммо инсоний қиёфасини йўқотган кучли гротескдаги эркак ва аёл образи ифодаланган. Ишнинг пастки қисми йўқотилган бўлиб, репродукцияларга кўра уларнинг қўлида ҳашаматли уй, машина ва аэроплан макетини кўриш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0