Украина музокаралари фақат Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бўлиши мумкин — Лавров

© Sputnik / Валерий Шарифулин / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам переговоров с министром иностранных дел Турции Мевлютом Чавушоглу в Анкаре.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам переговоров с министром иностранных дел Турции Мевлютом Чавушоглу в Анкаре. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Лавров, Ғарб давлатлари Россия таклиф этган хавфсизлик шартномасига менсимаслик билан муносабатда бўлганини эсга олди.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар фақат Россия Федерациясининг қонуний манфаатлари ва хавотирларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошиши мумкин, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анқарада. РИА Новости хабарига асосан.
“Россия президенти ҳам, Россия Федерациясининг бошқа вакиллари ҳам буни бир неча бор такрорлашди — биз музокараларни рад этмаймиз, аммо бу музокаралар Россия қонуний манфаатлари ва хавфсизлик борасидаги хавотирларини ҳисобга олган ҳолдагина ўтиши мумкин", - деди Лавров.
Лавров, шунингдек, можаро бошланмасдан олдин Ғарб давлатлари Россия хавотирларини такаббурлик ва менсимаслик билан муносабатда бўлганини эслатди.
"Шунинг учун, баъзи халқаро экспертлар, маълум мамлакатлар вакиллари "энди Россияни, тўғри, музокаралар столига ўтқазайлик" деган ташаббусларни илгари сурганда бир нарсани унутманг: бугунги вазият АҚШнинг халқаро муносабатларда тўлиқ гегемонликни ўрнатишга уринишлари оқибатида келиб чиққан. Музокарларда янги кўп қутбли дунё тартиби ҳақида бориши керак, бир гегемонли дунё ҳақида ҳақида эмас", - деди Лавров.
Россиянинг "қизил чизиқлари"

2021 йилнинг декабрь ойида Россия АҚШ ва НАТОга ҳарбий можаролар бошланмаслиги учун ўз таклифини ёзма равишда билдирган эди.

Россия Қўшма Штатларга таклиф қилган битимида, ўзаро тенг хавфсизлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишни таклиф қилган эди. Унда, хусусан, қуйидаги асосий тамойиллар акс этган эди:

1. Россия ёки АҚШ бошқа давлатлар ҳудудидан фойдаланган ҳолда бир-бирига қуролли ҳужум тайёрламаслиги.

2. НАТОнинг Шарққа кенгайишини тўхтатиш ва собиқ СССР таркибига кирган давлатларни НАТОга киришга ундамаслик. Бу асосан Украина ва Грузияга тегишли.

3. АҚШ собиқ СССР ҳудудида ҳарбий базалар яратмаслиги, шунингдек, ҳар қандай ҳарбий фаолиятни амалга ошириш учун уларнинг инфратузилмасидан фойдаланмаслиги керак.

4. Ядро қуролини ўз миллий ҳудуддан ташқарида жойлаштиришни истисно қилиш.

Афсуски, Москванинг хавфсизлик нуқтаи назаридан мутлақо аниқ бўлган ушбу таклифлари Ғарб томонидан тегишли жиддийлик билан кутиб олинмади ва шундан сўнг 2022 йилнинг февраль ойида Россия Украинада махсус ҳарбий операциясини бошлашга мажбур бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0