Сирдарё вилоятида 6 та янги корхона ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия "Омон мед фарм" в городе Гулистане и принял участие в церемонии запуска 6 новых предприятий в Сырдарье.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия Омон мед фарм в городе Гулистане и принял участие в церемонии запуска 6 новых предприятий в Сырдарье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Вилоятда дори маҳсулотлари, газобетон, мармар кесимлари ва табиий чарм ишлаб чиқарадиган корхоналар иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, 6 та янги корхоналарни ишга туширди.
Улар – Сирдарё туманидаги “Ривер Мед фарма”, “Евроазия газ бетон”, “Модерн Марбел”, “Пенг Шенг Чарм”, Сайхунобод туманидаги “Тошкент сити голд блок” ҳамда Янгиер шаҳридаги “Интер Трейдинг-груп” масъулияти чекланган жамиятларидир.
Уларнинг раҳбарлари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия "Омон мед фарм" в городе Гулистане и принял участие в церемонии запуска 6 новых предприятий в Сырдарье.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия Омон мед фарм в городе Гулистане и принял участие в церемонии запуска 6 новых предприятий в Сырдарье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Қайд этилишича, “Ривер Мед фарма” корхонасида йилига 42 миллион дона инфузион дори маҳсулотлари тайёрланиб, 250 киши иш билан таъминланади.
“Евроазия газ бетон” қурилиш соҳасига ихтисослашган. У ерда Нидерландия технологияси асосида йилига 450 минг куб газобетон ишлаб чиқарилади, 100 та иш ўрни ташкил этилади.
“Модерн Марбел”да йилига 800 минг квадрат метр мармар кесимлари тайёрланади.
“Пенг Шенг Чарм” йилига 1500 квадрат метр табиий чарм ҳамда 468 тонна желатин ишлаб чиқаришга қувватига эга. Уларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.
“Тошкент сити голд блок” ва “Интер Трейдинг-груп” лойиҳалари 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига амалга оширилган. Биринчисида йилига 300 минг метр куб газоблок ишлаб чиқарилса, иккинчи корхона 45 минг тонна ун тайёрлаш қувватига эга.
Умуман, мазкур корхоналарда 600 га яқин иш ўрни яратилади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят ишлаб чиқаришига 37 миллиард сўм, экспортига қарийб 30 миллион доллар қўшилади.
Янгиликлар лентаси
0