Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Мулоқот давомида фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилади.
Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон-Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0