https://sputniknews.uz/20230407/rossiya-xalqaro-matematika-olimpiada-33644236.html
Россиялик мутахассис халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан машғулотлар ўтказади
Россиялик мутахассис халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан машғулотлар ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Айни кунларда нуфузли халқаро математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда. 07.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-07T09:10+0500
2023-04-07T09:10+0500
2023-04-07T11:37+0500
жамият
ўзбекистон
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/22/18/221822_0:0:3968:2232_1920x0_80_0_0_8af52f044a95787d1fa0baf331f1e8f3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бориш учун хорижий мутахассис таклиф қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.Шу йилнинг Япониянинг Чибо шаҳрида 2-13 июль кунлари 64-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтади.Айни кунларда нуфузли халқаро математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда.Таклиф этилган хорижий мутахассис Григорий Челноков саралаш босқичи учун бошқа олимпиадаларда фойдаланилмаган янги топшириқлар тузиш ҳамда ўқувчилар билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бормоқда.Григорий Челноков математика фанлари номзоди, Москва Иқтисодиёт Олий мактаби Математика факултети ўқитувчиси. У 2000 йилдан буён турли мамлакатларнинг терма жамоаларини халқаро математика олимпиадасига тайёрлаб келмоқда.Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Шаҳарлар турнири, Умумроссия математика олимпиадаси каби олимпиадаларда ҳакамлар ҳайъати таркибида фаолият олиб боради. У комбинаторика, сонлар назарияси, геометрияга оид қатор масалалар муаллифи.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/22/18/221822_496:0:3472:2232_1920x0_80_0_0_9e72fbf6f3e1a17a2140d36de3f6f0b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мусобақа
жамият, ўзбекистон, мусобақа
Россиялик мутахассис халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан машғулотлар ўтказади
09:10 07.04.2023 (янгиланди: 11:37 07.04.2023) Айни кунларда нуфузли халқаро математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Халқаро математика олимпиадаси жамоаси билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бориш учун хорижий мутахассис таклиф қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
хабар берди. Шу йилнинг Япониянинг Чибо шаҳрида 2-13 июль кунлари 64-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтади.
Айни кунларда нуфузли халқаро математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда.
Таклиф этилган хорижий мутахассис Григорий Челноков саралаш босқичи учун бошқа олимпиадаларда фойдаланилмаган янги топшириқлар тузиш ҳамда ўқувчилар билан кучайтирилган ўқув машғулотларини олиб бормоқда.
Григорий Челноков математика фанлари номзоди, Москва Иқтисодиёт Олий мактаби Математика факултети ўқитувчиси. У 2000 йилдан буён турли мамлакатларнинг терма жамоаларини халқаро математика олимпиадасига тайёрлаб келмоқда.
Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Шаҳарлар турнири, Умумроссия математика олимпиадаси каби олимпиадаларда ҳакамлар ҳайъати таркибида фаолият олиб боради. У комбинаторика, сонлар назарияси, геометрияга оид қатор масалалар муаллифи.