Россия ва Саудия АҚШга ўз ўрнини кўрсатди

© Bandar AljaloudНаследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман и президент Джо Байден во время встречи во дворце Аль-Салам в Джидде, Саудовская Аравия. Архивное фото
Наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман и президент Джо Байден во время встречи во дворце Аль-Салам в Джидде, Саудовская Аравия. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Араб давлатлари бу сафар АҚШни қўллаб-қувватламади ва айнан Россияга маъқул бўлган ишни қилишди, буни иқтисодий мулоҳазалар билан изоҳлашган бўлса-да.
МОСКВА, 7 апр — Sputnik. Америкаликлар узоқ вақт давомида Cаудия Арабистонидан нефт нархларни пасайтириш ва Россия бюджетига путур этказиш учун кўпроқ нефть ишлаб чиқаришга кўндиришга ҳаракат қилишди. Аммо ОПEК+ бошқача қарор қилди - улар ишлаб чиқаришни қисқартирди.
Энди Brent нархи осмонга кўтарилди ва бир баррель учун 100 долларга яқинлашди, бозорда дефицит кутилмоқда. Вашингтон эса инфляция кучайиши ва ёқилғи нархи ошишига тайёргарлик кўрмоқда. 2024 йилда кутилаётган президент сайловлари олдидан мутлақо номақбул ишдир. Вашингтон Ар-Риёддан бундай сюрпризни кутмаган эди.

Кутилмаган ҳол

Нефт бозорида кутилмаган ҳолатлар бўлишига асосланиб, бир қатор ОПEК+ аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмини камайтирди. Хусусан, Москва ва Ар-Риёд кунига -500 минг баррелга. Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир, Уммон ва Габон биргаликда қисқартириш ҳажми кунига 1,66 миллион баррелни ташкил этди.

“Россия маъсулиятли ва профилактик чора сифатида, февраль ойидаги ўртача қазиб чиқариш ҳажмини кунига 500 минг баррелга қисқартиришни амалга оширмоқда. Бу ихтиёрий равишда 2023 йил охиригача давом этади”, - деди бош вазир ўринбосари Александр Новак.

Бу бозор учун кутилмаган бўлди: нефть котировкалари дарҳол кўтарилди. Брент нархи бир баррель учун 87 долларгача кўтарилди.

Келажакдаги дефицит

Ўтган ноябрь ойидан бери ишлаб чиқаришнинг икки миллион қисқариши билан биргаликда ОПEК+нинг янги қарори глобал талабнинг уч фоизига таъсир қилади. Умумйи пасайиш охир-оқибат кунига 3,66 миллион баррелни ташкил қилади.
Wood Mackenzie маълумотларига кўра, глобал нефтга бўлган талаб кунига 2,6 миллион баррелга ошади, Хитой улардан бир миллионини олади. ОПEК+ ҳаракатлари йилнинг иккинчи ярмида сезиларли нефть тақчиллигига ва хомашё нархининг ошишига олиб келади, дейди таҳлилчилар.
Goldman Sachs маълумотларига кўра, декабрь ойига келиб Brent нархи бир баррель учун 95 долларга чиқади. "ОПEК+ жуда кучли нефт нархига жуда кучли таъсир қилиши мумкин. Кутилмаган пасайиш уларнинг янги олдиндан ҳаракат қилиш доктринасига мос келади", - дейди банк экспертлари.
"ОПEК+, биринчи навбатда, нархларни ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун мақбул даражада ушлаб туришни истайди. Шунинг учун, яқин бир неча ой ичида 85-90 доллар реалдир", - дейди нефть газ соҳаси учун технологиялар ишлаб чиқувчи "ВОРМҲОЛEС Внедрение" компанияси бош директори Олег Журавлев.

Инфляция ва бензин нархи

АҚШ ОПEК+ қароридан жуда норози. "Котировкаларга келсак, мен ҳозирча ишончим комил эмас", - деди Америка Молия вазири Жанет Йеллен.
Clearview Energy Partners маълумотларига кўра, АҚШда ёқилғиси нархи бир галлон учун 4 долларга чиқади. Ўтган йили АҚШда инфляция 9,1 фоизгача тезлашган эди, бу охирги 41 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. 2023 йилда у секинлашди, аммо у ҳали ҳам анча катта.
Оқ уй ҳозирда 382 миллион баррелга эга бўлган стратегик нефть захирасидан яна фойдаланиши мумкин. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, Вашингтон заҳиралари котировкаларни тушира олмайди.
"Брент 100 долларлик психологик муҳим даражадан ошиши мумкин. Бу, албатта, юқори инфляцияга таъсир қилади. Америка иқтисодиётида стагфляцион вазият бўлиши мумкин", деб ҳисоблайди Capital Lab. ҳамкори Евгений Шатов.
Буларнинг барчаси Демократик партия учун жуда ноқулай, бундан ташқари, 2024 йил кузида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун ҳам.

АҚШга қулоқ солишмади

Саудия Арабистони ОПEК+ қарори фақат "иқтисодий сабабларга асосланганлигини" таъкидлади. Бироқ, картель нафақат бозор омиллари билан ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши аниқ.
Россия учун бу яхши, чунки энди бюджетни тўлдириш анча осон бўлади.
"Саудия нефт нархларини янада ўсиши учун сюрприз қилмоқда. Бир баррель учун 100 долларга қайтиш истиқболи энди - ҳақиқатга яқин кўринмоқда. Биржа нархлар аллақачон 84 долларгача кўтарилди, Goldman Sachs йил якуни бўйича прогнозини 95 долларгача қайта кўриб чиқди, бошқа таҳлилчилар эса уч хонали рақамлар ҳақида гапирмоқда", - деб таъкидлайди Bloomberg.
Вашингтонга, албатта, бу вазият ёқмайди. Америкаликлар бир неча бор саудияликларга “ақл ўргатиш”га ҳаракат қилишган.
Шатовнинг эслашича, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида инвестиция савдоси бўйича рамкали битими имзоланган. Анъанага кўра, Ар-Риёд Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси, минтақадаги энг кучли экспорт бозорларидан бири, шунингдек, йирик кредитори ҳисобланади.
Шунга қарамай, Яқин Шарқ қора олтин ишлаб чиқарувчилари бу сафар аниқ Россия томонини олдилар. Улар энди америкаликларнинг фикрини ҳисобга олмайдилар, деб ёзади Япониянинг “Нихон Кейзаи” молиявий газетаси ва бозорда барқарорликни сақлаш мақсадида Москва билан ҳамкорлик қилади.
Аммо Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. 2022 йил октябрь ойида Жо Байден Саудияликлар ва Россияни АҚШ бензинининг юқори нархларида айблаган эди. Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича махфий битим тузишга кўндирган. Режа бажарилмади ва ишлаб чиқариш кунига икки миллион баррелга қисқарди.
Энди саудияликлар америкаликларга яна бир бор ўз сиёсатига амал қилишини кўрсатди – улар билан ҳисоблашиш керак.
“АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан ўзини қандай тутаётганини кўриб, Яқин Шарқ ўз ўйинини ўйнашга қарор қилди. Бир томондан, араб етказиб берувчилари учун Европа бозорида россиялик рақобатчиларнинг ўринларини эгаллаш фойдали бўлса, бошқа томондан, Улар учун қора олтинни арзон нархларда сотиш мантиққа тўғри келмайди”, - дейди Хазанов.
Европа бозорида ўз иштирокини мустаҳкамлаган Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари Москвани қўллаб-қувватлашга ва котировкалар қулашига йўл қўймасликка келишиб олган кўринади, дея таъкидлайди таҳлилчи. Шундай қилиб, улар нафис ва кучли гамбит ўйнашди, бундан Вашингтон ва Брюссел узоқ вақт давомида шокда бўлишади.
Янгиликлар лентаси
0