https://sputniknews.uz/20230407/ozbekiston-xitoy-investitsiya-jamgarma-33661616.html
Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Сирдарё вилоятининг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.
2023-04-07T12:55+0500
2023-04-07T12:55+0500
2023-04-07T13:36+0500
сиёсат
ўзбекистон
сирдарё
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33663156_0:0:2426:1366_1920x0_80_0_0_0401d17c3a637b3e3343a73454a9a4e8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Унга 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сирдарё халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Қайд этилишича, вилоятдаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади.Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббуснинг иккинчисига кўра, вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.Уларда:
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33663156_0:0:1933:1450_1920x0_80_0_0_229cd946f12852de8e9c0a677db0f4a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сирдарё вилояти шавкат мирзиёев
ўзбекистон сирдарё вилояти шавкат мирзиёев
Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади
12:55 07.04.2023 (янгиланди: 13:36 07.04.2023) Сирдарё вилоятининг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Унга 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сирдарё халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби
Шерзод Асадов. Қайд этилишича, вилоятдаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади.
Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббуснинг иккинчисига кўра, вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.
электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади;
эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;
ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади;
жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.