Ўзбекистон стенди Бокуда ўтказилган кўргазмада энг яхшиси дея этироф этилди

© Маданият ва туризм вазирлиги AITF-2023
AITF-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Кўргазма давомида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан хорижлик ҳамкорлар билан 200 дан ортиқ келишувларга эришлди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон стенди Бокуда ўтказилган кўргазмада энг яхшиси дея этироф этилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида AITF-2023 19-халқаро туризм ва саёҳат кўргазмаси бўлиб ўтди.
Унда 7 та сайёҳлик компанияси, “Ичан қалъа” мажмуаси раҳбарияти, маданият ва санъат намояндалари, мусиқачилар ҳамда ҳунармандлардан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам илк бор ҳамкор давлат сифатида иштирок этди.

“Кўргазма давомида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан хорижлик ҳамкорлар билан 200 дан ортиқ келишувларга эришлди”, - дейилади хабарда.

Халқаро кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларида мамлакатнинг туризм салоҳияти тақдимоти, Хоразм миллий ансамбли санъаткорлари чиқишлари билан маданий дастур, халқ амалий санъати ва миллий таомлар намойиши катта таассурот қолдирди.
© Маданият ва туризм вазирлиги AITF-2023
AITF-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
AITF-2023
Шу сабабдан Ўзбекистон стенди халқаро кўргазмадаги энг яхшиси дея этироф этилди ва Ўзбекистон делегациясига махсус статуэтка топширилди.
Янгиликлар лентаси
0