Исроил яна Ғазо секторига ҳужум қилди

© AP Photo / Khalil HamraИзраиль вновь атаковал сектор Газа
Израиль вновь атаковал сектор Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Исроил армияси Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлаганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Бу ҳақда РИА Новости Исроил мудофаа кучларига таяниб хабар берди.
Ғазо секторига зарбалар қайта бошлангани ҳақидаги эълон армиянинг Исроил ҳарбийлари Ливан жанубида ҳам зарба бераётгани ҳақидаги баёнотидан кейин пайдо бўлди.

“Бир мунча вақт олдин Исроил мудофаа кучлари қирувчи самолётлари ХАМАС террор ташкилотининг Ғазо секторидаги қўшимча объектлар, жумладан, ер ости қурол ишлаб чиқариш иншооти, ​​учта қўшимча қурол ишлаб чиқариш объекти ва террорчилар туннелига ҳужум қилган”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, аввалроқ - жумага ўтар кечаси Исроил армияси Ғазо секторидаги ХАМАС ҳаракати нишонларига – иккита туннел ва иккита қурол ишлаб чиқариш объектига ҳужум қилган эди.
Ҳаракат вазиятнинг кескинлашувида Исроилни айблади ва Фаластин халқини “босқинчиларга қарши курашда” бирлашишга чақирди.
Аввалроқ Фаластин раҳбарияти Исроил ҳукуматини Ибодатхона тоғида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида давом этаётган тўқнашувлар фонида Қуддусда кескинлик ва беқарорлик муҳитини яратаётганликда айблаган эди.
ХАМАС назоратидаги "Alray" ахборот агентлиги, ўз навбатида, Исроилнинг Ғазо шаҳри шарқидаги ҳарбий объектга берган зарбаси натижасида, зарар кўлами ва тафсилотлари айтилмаган ҳолда, турар-жой бинолари ва яқин атрофдаги касалхонага “катта зарар етказилди”.
Янгиликлар лентаси
0