Черниговлик "ҳаваскор" қаерга учаётган эди

© Sputnik / Юрий АбрамочкинЛегкомоторный самолет Су-26. Архивное фото
Легкомоторный самолет Су-26. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Жанг майдонида мағлубиятдан бошқа нарсага қодир бўлмаган Украина Қуролли кучлари Россияга қарши диверсион курашни кучайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Украина Қуролли Кучлари объектив равишда муваффақиятли “қарши ҳужумга” тайёр эмас ва Киев режими Украина Бош разведка бошқармаси ва Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг чегара ҳудудларида қўпорувчилик операцияларини кучайтириш орқали ҳарбий заифликни “кўр-кўрона” қоплашга ҳаракат қилмоқда. Пентагон эса буни маъқулламоқда.
Брянск вилоятининг Клинцовский туманида 5 апрель куни украиналик ҳаваскор учувчи енгил моторли А-22 самолётида Чернигов вилоятидан ҳавога кўтарилиб Россия чегарасини кесиб ўтган. Ёнида ҳужжатлари бўлмаган, қуролланган учувчини Россия хавфсизлик кучлари “қўндирди”. Черниговлик “Скорцени”нинг кийим-кечаги, қуроллари ва жиҳозларига қараганда, у разведка, диверсия ёки Украина разведкаси ходимини Россиядан эвакуация қилиш мақсадида келганини тахмин қилиш мумкин.
Қўлга олинган шахс 67 ёшли фуқаро — Александр Морозов эканлини, Украина ҳаво мудофаа тизимларини текшириш учун ёлланганини ва гўёки “тасодифан” Россия ҳаво ҳудудига кириб қолганлигини билдирди. Айтишига кўра, унинг вазифаси – паст баландликда, етакчининг (самолёт) орқасида учиш ва унинг буйруғи билан суратга олиш бўлган. Мазкур миссияни бажариш учун унга 50 000 гривна (1350 доллар эквиваленти) ваъда қилишган. Автоматни эса унга “ўзини ҳимоя қилиши учун” беришган экан. Учувчи мажбуран қўндирилганидан сўнг қуролни ва жиҳозларини ўрмонга ташлаб юборган. У ердан, шунингдек иккита электрон планшет ва иккита видеокамера ҳам топилган. Ашаддий украин миллатчиси Морозов фаол ва пуллик асосда 2014 йилдан буён УҚКга “ёрдам бериб” келади.

Бугун 5 апрель куни Брянск вилоятининг Сураж туманида украинанинг иккита кичик спорт самолёти ҳужум қилганини ва “Киев арвоҳи”лари у ердаги "Слава"(Росрезерв) заводи ҳудудига паст баландликдан учиб иккита бомба ташлаганлиги ҳақида батафсил маълумот пайдо бўлди. Жабрланганлар йўқ. Ерда диаметри тўрт метрдан ортиқ бўлган чуқур қолган. Шубҳасиз, Клинци туманида Украина самолётларидан бири разведка ва қўпорувчилик миссиясини бажариб, қайтаётганида мажбуран қўнишига тўғри келган.

Айтиш жоизки, Украина чегарасидан тахминан 70 км масоофада жойлашган “Слава” заводига аввал икки маротаба – 2022 йилнинг 30 ноябрь ва 6 декабрь кунлари УҚК дронлари томонидан ҳужумга учраган. Қўпорувчилик ҳаракатларининг биридан сўнг, Брянск ўт ўчирувчилари нефть маҳсулотлари бўлган учта резервуарларда ёнғин билан курашишга мажбур бўлишган.
Брянск вилояти ҳудудида террорчилик хавфининг “сариқ” даражаси мавжуд, махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кучайтирилган режимда ишлайди. Шунга қарамай, минтақа УҚК томонидан доимий вайронкор рейдлар зонаси бўлиб қолмоқда.
Сураж ва Клинци туманларидаги воқеалардан ташқари, 5 апрель куни Украинанинг учувчисиз-камикадзе самолёти Сузем туманига (Суми вилояти билан чегарадош) ҳужум қилди. Бугун эрталаб Россия Федерал хавфсизлик хизмати Брянск вилояти чегарачилари Погар туманида 20 кишидан иборат Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг Россия ҳудудига кириш ҳаракатларига тўсқинлик қилинди. Худди шу жойда украиналик миллатчилар чегарадаги Запесоче қишлоғини эрталаб икки марта ўққа тутди. Бу йил баҳорнинг иссиқ бўлиш эҳтимоли юқори.

Вайронкор уруш

Американинг CNN телеканали УКҚ томонидан Россия ичкарисидаги логистика объектларига HIMARS типидаги қуроллар ёрдамида қўпорувчилик ҳаракатлар ва ҳужумлар сонининг кўпайишини башорат қилмоқда. Бу башоратга ишониш мумкин, чунки Украина Бош штаби Пентагоннинг ижодий қўғирчоғи-ку.

УҚК қўмондонлиги Ғарбий ҳужумчи дронларини етказиб беришни йўлга қўймоқда ва Россия Федерациясининг чегарадош ҳудудларида Россия ҳаво мудофаа тизимларини четлаб ўтиш йўлларини синчковлик билан таҳлил қилмоқда. Чернигов, Суми, Харков разведкачилари ва қўпорувчиларининг яширин ўрмон йўллари ва бошқариладиган рейдлари УҚКнинг баҳорги “қарши ҳужуми” пайтида дронлардан оммавий фойдаланиш учун ишлатилади. УКҚ ва Украина Хавфсизлик хизматининг Россиянинг чегарадош ҳудудларида қўпорувчилик фаолиятининг кучайиши алоҳида эътибор ва юқори кескинликни, кенг кўламли қарши чораларни талаб қилади.
Россия ҳарбий разведкаси УҚКнинг тайёргарлигини мунтазам равишда бартараф этади – Одессанинг “Школний” аэродромида ва НАТОнинг учувчисиз авиатехникалари тўпланган бошқа нуқталарида сирли ангарлар мунтазам равишда портлайди ва ёнади. Бироқ, узунлиги 1000 км дан ортиқ бўлган чегара чизиғини – Брянск, Курск ва Белгород вилоятларида –“пашша ҳам учиб ўтмайдиган” қилиб электро-оптик кузатув ускуналари, ҳаво мудофааси ва электрон уруш тизимлари билан тўсиб қўйиш қийин. Россиянинг тўртта янги минтақасидаги оғир вазият ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
5 апрель куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Луганск Халқ Республикаси, Донецк Халқ Республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларидаги яширин диверсион кучларга қарши “қаттиқ ва самарали” кураш олиб боришга даъват қилди. Брянск, Курск, Белгород, Воронеж вилоятларининг маҳаллий аҳолисидан кузатувчи “ҳарбий ходимларни” фаолроқ жалб қилиш (ва молиявий жиҳатдан рағбатлантириш) бир хил даражада аҳамиятли. Ҳар бир инсон мобил алоқага эга ва чегарани ҳимоя қилиш бир мунча вақт умуммиллий ишга айланиши мумкин.
Бундан ташқари, Киевдаги Бош разведка бошқармаси қўпорувчиларни бошқариш марказининг жойлашган жойи маълум – Электриков кўчаси, 33 (ярим оролдаги турар-жой қурилишидан алоҳида ажратилган бинолар мажмуаси). Мутахассислар яна бир нечта манзилларни санашади. Албатта, бундай объектларга куч аямаслик керак. Агар кўпорувчилик операциялари ҳали “гўдаклигида” фаолроқ йўқ қилинса, Украина дронларининг Россия чегаралари – ҳаво, денгиз ва қуруқлик яқинида кескин камайиши кузатилади. АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен НАТОнинг "очиқ эшиклари" Украина учун ёпиқлигини бир кун тушуниб етади.
Янгиликлар лентаси
0