Андижонда “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада фестивали бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента ТаджикистанаНациональный музыкальный инструмент карнай
Национальный музыкальный инструмент карнай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро фестивалда жаҳоннинг 86 та мамлакатидан миллий эстрада хонандалари иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида июнь ойида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада фестивали ўтказилади.

“Давлат раҳбари ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда июнь ойида йирик кўламдаги “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада фестивалини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Фестиваль кунлари июнь ойининг учинчи декадасига мўлжалланмоқда. Мазкур тадбирни ўтказиш маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади”, - деди Андижон вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Марҳабо Сатторова Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Халқаро фестивалда жами 86 та давлатдан миллий эстрада хонандалари иштирок этади. Жумладан, Россия, Беларусь, Болгария, Осиё, Европа, Араб мамлакатлари иштирок этиш учун мурожаат қилишган.
“Дунё садолари” халқаро миллий эстрада фестивалида иштирокчи хонандалар ўзининг миллий мусиқий асарлари ва композициялари билан иштирок этишади.
Ҳозирда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи Хонобод шаҳридаги объектлар, инфратузилмалар, шунингдек, мавжуд шароитларни ўрганмоқда. Хорижий ва маҳаллий меҳмонларни жойлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0