Россияда "Қизил Юлдуз" орденини қайта тиклаш таклиф этилди, фақат битта шарт билан

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишОрден Красной Звезды и Орден Отечественной войны (справа)
Орден Красной Звезды и Орден Отечественной войны (справа) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳарбий мукофот СССРнинг энг оммавий мукофотга айланди: фақат Улуғ Ватан уруши йилларида ушбу орден 2,5 миллион кишига берилган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россияда Совет Иттифоқининг энг оммавий ҳарбий мукофоти - "Қизил Юлдуз" орденини қайта тиклаш таклиф этилди. Ушбу таклифни Россия Ҳарбий тарих жамияти (РВИО) илмий директори Михаил Мягков таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Мягковнинг айтишига кўра, ушбу орденни бугун қайта тиклаш мақсадга мувофиқ бўлар эди, фақат унда ёзилган сўзларни долзарброқ шиор билан алмаштириш керак.

“Қизил Юлдуз" ордени охирги марта 1991 йил декабрь ойида берилган. Ҳа, ҳозир мамлакатимиз бошқача номланади, лекин, менимча, "Бутун дунё пролетарлари бирлашинг" ёзувини бугунги кунда кўпроқ долзарб бўлган шиорга ўзгартириб, ушбу мукофотни қайтариш ҳақида ўйлаб кўриш керак", - деди тарихчи.

Мягковнинг айтишига кўра, бу қарор адолатли ва ўринли бўлар эди. Ушбу мукофот ҳарбий хизматчиларнинг кўп авлодлари томонидан ҳурмат қилинадиган мукофот бўлган. Уни қайта тиклаш тарихий адолатни тиклаган бўларди.
“Бизнинг ҳарбий самолётларимиз ва Кремль миноралари ҳамон қизил юлдузлар билан безатилган ва бу ҳеч қандай савол туғдирмайди”, — деди мутахассис.

"Қизил Юлдуз" ордени

Бундан роппа-роса 93 йил муқаддам, 1930 йил 6 апрелда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси (МСК) "Қизил Юлдуз" орденини таъсис этган эди. Унинг биринчи кавалери Узоқ Шарқ махсус армияси қўмондони Василий Блюхер бўлган.
© Sputnik / Александр Красавин / Медиабанкка ўтишОрден Красной Звезды
Орден Красной Звезды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Орден Красной Звезды
Кейинчалик ушбу ҳарбий мукофот СССР тарихидаги энг оммавий мукофотга айланди: фақат Улуғ Ватан уруши йилларида ушбу орденларнинг 2,5 миллиондан ортиқ, жами 3,8 миллиондан ортиқ киши тақдирланган.
Мутахассиснинг айтишига кўра, "Қизил Юлдуз" орденининг дастлабки кўринишида Қизил Армия аскари будёновка ва ўралган этикларда тасвирланган, кейинчалик СССР Қуролли Кучлари ривожланиши билан аскар "оёқ кийимини" этикка алмаштирган.

Мукофотнинг аҳамияти

Тарихчининг сўзларига кўра, Совет давлатининг биринчи мукофоти (Қизил Байроқ ордени) фақат жанг майдонидаги қаҳрамонлик учун берилган. Лекин фуқаролар бошқа ҳаёт учун хавфли вазиятларда ҳам қаҳрамонлик кўрсатган. Масалан, чегарани қўриқлашда, ёки диверсантлар билан курашда. Ёки, масалан, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, носоз самолётни қўндиришда.
"Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан орден низомига қўшимчалар киритилди - энди улар уни узоқ муддатли хизматлари учун (15 йиллик бенуқсон хизмат) мукофотлашни бошладилар”, - деди Мягков.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, бугунги кунда янгиланган "Қизил Юлдуз" ордени нафақат ҳарбий хизматчиларга, балки мудофаа корхоналари ходимлари ва Донбассга ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда инсонпарварлик ёрдами етказаётган кўнгиллиларга ҳам берилиши мумкин.

Оммавий қаҳрамонлик

Мягковнинг сўзларига кўра, "Қизил Юлдуз" ордени билан мукофотланганларнинг бундай "астрономик" сони совет халқининг оммавий қаҳрамонлигидан яққол далолат беради ва ҳеч қандай тарзда бу мукофотни "қадрсизлантирмайди".

"60 йил ичида жуда кўп "Қизил Юлдузлар" билан тақдирлангани бу мукофотнинг қадрсизланиши эмас - тирик фахрийлардан сўранг, улар Вьетнамда ишлаган собиқ ҳарбий мутахассисларми ёки "афғонлар"ми, уларнинг барчаси ушбу мукофот улар учун алоҳида аҳамиятга эга эканини айтади”, - деди Мягков.

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишОрден Красной Звезды
Орден Красной Звезды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Орден Красной Звезды
Тарихчи ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида ҳатто олти карра "Қизил Юлдуз" ордени соҳиблари ҳам борлигини эслади. Гап Иккинчи жаҳон уруши йилларида Курск яқинида жанг қилган, Корея урушида қатнашган, жанговар самолётларни синовдан ўтказган учувчи Филипп Оноприенко ва ҳалокатга учраган танкдан аскарларни қутқарган, Днепрни кечиб ўтиш ва Берлинни олишда қаҳрамонлик кўрсатгани учун "Қизил Юлдуз" орденлари олган полковник Василий Силантиев ҳақида бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0