Россияда ноёб тиш ипи ишлаб чиқилди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишРабота стоматологии в Иванове
Работа стоматологии в Иванове - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ип таркибида даволаш-профилактик моддалар ёки дори-дармонларга эга бўлган капсула-резервуарлар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Сеченов университети мутахассислари вирусли, бактериал ва замбуруғли милк касалликларини даволашда ёрдам берадиган тиш ипини ишлаб чиқди ва патентлади. Бу ҳақда РИА Новости университет матбуот хизматига таяниб хабар берди.

“Инновацион ип одамларга оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш, зарур ҳолларда эса саёҳат, хизмат сафари, узоқ рейслар, экспедициялар, гастроллар ва малакали стоматология хизмати мавжуд бўлмаган жойларда даволанишни амалга ошириш имконини беради”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ип таркибида даволаш-профилактик моддалар ёки дори-дармонларга эга бўлган капсула-резервуарлар мавжуд бўлиб, улар ишлатилганда парчаланади ва таркиби милкка тушади.
Технология шунингдек, ушбу капсулалар ичига мослаштирилган дори-дармонларни жойлаштириш имконини беради.
Қайд этилишича, ихтиро гигиенани соддалаштиради ва вақтни тежайди, чунки керакли дори-дармонларни қидириш учун куч сарфлашнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари, у кам жой эгаллайди ва ҳар қандай муҳитда ишлатилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0