Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатган масъуллар лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Вадим Жернов / Медиабанкка ўтишКамера наблюдения. Иллюстративное фото
Камера наблюдения. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади, дейилади вазирлик хабарида.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёеванинг Telegram каналида хабар берилди.
Таъкидланишича, Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чоралари ҳам муҳокама қилинган.
© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди
Саида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Саида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди
“Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир”, - деб ёзади Мирзиёева.
Қўқон давлат педагогика институти талаба қизлари шикоятига кўра, юқоридаги ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан назоратга олинган.
Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди.
Шу боис, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилган.

“Воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ишларини давом эттирмоқда.
Аввалроқ Қўқон педагогика институти қизлар яшайдиган талабалар турар жойи хоналаридан бирига кузатув камераси ўрнатилгани аниқланганди.
Янгиликлар лентаси
0